UZ

Сўнгги янгиликлар

16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0 14:09Ўзбекистон делегациясининг IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечта спорт турида неча нафар спортчи билан қатнашиши тасдиқланди 0 13:24Жаҳон чемпионатида биринчи бўлган боксчиларимиз кутиб олинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:36WTA 500. Камилла Раҳимова Токиода 1/2 финалга чиқди 0 11:57"Ал Насср" "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан 5 та гол урди, Роналдудан хет-трик! + ВИДЕО 0 11:22"Президент Олимпиадаси". 14 ҳудудий жамоанинг барида медаль! + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 10:45Даниэль Дюбуа Жозеф Паркерга қарши WBO камарини ҳимоя қилиши мумкин 0 10:03Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэдан реванш олишига ишонмоқда 0 09:26"Ал Насср" ОФКдан "Ал Васл"га техник мағлубият ёзишни талаб қилмоқда 0 09:00Жавоҳир Синдаров — Clutch Chess: Champions Showdown 2026 чемпиони! 0 08:31Стрикленд - Имавов реванш жангининг қачон ўтказилиши айтилди 0 07:46Баҳодир Жалолов IBA President's Cup турнирида иштирок этади(ми?) 0 07:09Таниқли боксчи Эдгар Берланга Флоридада ҳибсга олинди 0

15 авг 09:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматовнинг танзанияликка қарши жанги бекор бўлди, қолган боксчиларимизнинг рақиблари маълум

Хабар берганимиздек, Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги тўртинчи жангини ўтказиши керак эди.

Дўсматов 28 август куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида рингга кўтарилиши ва у шу куни танзаниялик 23 ёшли боксчи Йохана Мчанжага қарши жанг ўтказиши лозим эди. Аммо, кутилмаганда ушбу жанг бекор қилинди. 

Маълумот учун, африкалик чарм қўлқоп устаси фаолияти давомида 15 та жанг ўтказган. Ҳисобида 12 ғалаба ва 3 мағлубият бор. Рақибларини 10 та жангда муддатидан аввал мағлубиятга учратган. Ҳозирча Дўсматов - Мчанжа жангининг нима сабабдан бекор бўлгани маълум эмас. 

Бу Ҳасанбой учун проф фаолиятидаги тўртинчи жанг бўлар эди. У охирги жангини 3 апрель куни "Ҳумо Арена"да Мухсин Кизотага қарши ўтказиб, ғалабага эришганди. Ўшанда 10 раундга мўлжалланган жанг вакант бўлиб турган WBA International камари учун кечган ва унда чарм қўлқоп устамиз рақибини учинчи раундда нокаутга учратган эди.   

Шунингдек, 28 август кунги бокс кечасида ўзбекистонлик боксчилардан Баҳромжон Фозилов, Мирзакамол Неъматов, Элдор Абдуқодиров ва Ҳусан Йўлдошев ҳам ўз жангларини ўтказишади. Йўлдошев россиялик Мурад Далхаевга, Неъматов арманистонлик Манук Диланянга, Фозилов украиналик Дмитро Богдановга қарши ригга чиқади. Биргина Абдуқодировнинг ҳозирча рақиби маълум эмас.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг