UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59Аёллар кураши бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташланди 0 12:38Жон Жонс UFC "қафаси"га қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0

28 дек 15:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Ҳеч кимга зерикарли чемпион керак эмас". Уокер Блахович - Анкалаев жанги натижасини тўғри деб ҳисоблашини айтди

Жонни Уокер ой бошида яримоғир вазнда бўлиб ўтган чемпионлик жанги ҳақида фикр билдирди.

Ярим оғир вазн тоифасида бразилиялик UFC жангчиси Жонни Уокер (18-7) польшалик Ян Блахович (29-9-1) ва россиялик Магомед Анкалаев (17-1-1) ўртасидаги дуранг билан якунланган чемпионлик жанги ҳақида гапирди.

"Ҳаммаси тўғри якунланди. Бу жанг жуда суст кечди. Натижадан нафақат UFC, балки мухлисларнинг ўзи ҳам қониқиш ҳосил қилгандек туюлади. Очколар ҳисобига ғалаба қозонадиган зерикарли чемпионни ҳеч ким хоҳламайди. Одамлар нокаутлар ва сабмишенларни ёқтиришади. Менга йигитларнинг рақибини нокаут қилиш учун бор кучларини сарфлаши ёқади.

Бу UFC ва мухлислар учун яхши бўлди: энди Гловер ва Жамал чемпионлик учун курашади, улар нокаут билан ғалаба қозониш учун қўлидан келган барча ишни қиладиган жангчилар ва уларнинг жангларини ҳамма кўришни истайди.

Менимча, бу тоза дуранг бўлди. Жанг бошида Блахович Анкалаевнинг оёғини "зўриқтирган"  бўлса, охирига келиб Анкалаев устунликка эга бўлди. У охирги раундни рақибининг устига ўтириб тугатди, аммо қолганларида унчалик устунлик қилмади, шунинг учун ҳакамлар дуранг натижани эълон қилиб, тўғри қарор қилишди, деб ўйлайман.

Агар Анкалаев жангни якунламоқчи бўлганида, охирида бироз "темп"ни кўтарган бўларди. Масала ҳакамларга етиб борди, шунинг учун шикоят қиладиган ҳеч нарса йўқ, фақат уларнинг қарорини қабул қилиш қолади", - дея Уокернинг сўзларини келтиради Ag. Fight нашри.

Магомед Анкалаев (17-1-1) ва Ян Блахович (29-9-1) иштирокида 11 декабрь куни Лас-Вегас (АҚШ)да ташкиллаштирилган UFC 282 мусобақасининг марказий, чемпионлик жанги ҳакамларнинг қароридан сўнг дуранг билан якунланган эди. Эндиликда яримоғир вазн тоифасида вакант қолаётган чемпионлик камари учун мазкур камарнинг собиқ "эгаси", бразилиялик 43 ёшли Гловер Тейшейра (33-8) ҳамда америкалик Жамал Хилл (11-1-1) жанг қилади. Мазкур жанг 2023 йилнинг 21 январь куни Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ташкиллаштиралаётган UFC 283 мусобақаси доирасида марказий қарама-қаршилик сифатида ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг