UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтни мағлуб этди, Каннавародан ғалабали дебют 0 18:02"Бу 2026 йилда содир бўлса керак". Собиқ чемпион Волкановски - Двалишвили тўқнашувини тахмин қилмоқда 0 17:41Алекс Перейра титул жангларидаги нокаутлар бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди 0 17:20Ислам Махачев енгил вазнда UFC'нинг навбатдаги чемпиони ким бўлиши ҳақида гапирди 0 16:59Проф боксда ўзбекча дерби кўрамиз. Аълохон Абдуллаевнинг Тошкентдаги рақиби эълон қилинди 0 16:38Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди 0 16:17Санжар Зокиров ONE Championship Лигасининг икки чемпионлик камарини қўлга киритмоқчи 0 15:56Арман Царукян: "Агар Хукерни финиш қилсам, Топурия мендан қоча олмайди" 0 15:35Исраэль Адесанья Алекс Перейра учун кейинги рақиб ким бўлиши кераклигини айтди 0 15:14"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди 0 14:53"Анкалаевга Перейра билан реванш жангини қабул қилмасликни маслаҳат беришганди" - UFC собиқ чемпиони 0 14:32Шин Шарм Эл-Шейхда рейтингда ўзидан 365 поғона юқоридаги рақиб синовидан ўтди 0 14:11Чарльз Оливейра Макс Холлоуэйга қарши BMF камари учун жанг қилмоқчи 0 13:50"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан қанча ишлаб олди? 0 13:29Ҳумоюн Тўхтамуродов Фарғонада жанг ўтказади, рақиб ҳам маълум + ПОСТЕР 0

28 янв 16:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Ҳозирча бу фаолиятимдаги энг муҳим жанг". Муроджон Аҳмадалиев Майамида Даниель Роман билан тўқнаш келди + ФОТО

Хабарингиз бор, 30 январь (Тошкентда 31 январь тонги) профессионал боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев икки йўналиш чемпионлиги учун америкалик Даниель Романга қарши жанг қилади.

Кеча Аҳмадалиев мазкур жанг олдидан Майамида Даниель Роман билан юзма-юз келди. 

"Бу тарихий дамлар. Саккизинчи жангдаёқ икки вазн тоифасида чемпион бўлган ўзбекистонлик биринчи боксчи бўлиш - катта тарихий муваффақиятдир. Мен мамлакатимни танитмоқчиман. Бокс - Ўзбекистонда биринчи рақамли спорт тури, Худонинг қўллаши билан барчаси яхши бўлади. 

Бу реалликка айланаётган орзудир. Мен 17 йил давомда ушбу чўққига келдим, кунига икки мартадан машғулотлар ўтказардим. Жудаям кўп жароҳат олдим, барча қурбонликлар мана шундай жанглар учун эди. Биламан, кўпчилик менда тажриба етмаяпти, Дэнни мени нокаут қилади ёки шунга ўхшаш ҳолат бўлади деб ўйламоқда. Лекин ишонинг, мен бунинг учун ҳаётимнинг 17 йилини бағишладим, жанг куни хеч нарса ўзгармайди. 


Ҳозирча бу фаолиятимдаги энг муҳим жанг. Мен икки йўналиш чемпионлиги учун жанг қиламан. Бу олдинга ташланган катта қадамдир. Биз мураббийларим Антонио ва Жоэл Диас билан ушбу жангга жуда яхши тайёргарлик кўрдик.

Бунгача еттита жанг ўтказдим, уларнинг хеч қайсисида рақибим мени ғалабадан маҳрум қила олиши мумкинлигини ҳис қилмадим. Мен ушбу жангни олдингилари билан таққослаётганим йўқ, савияни тушуниб турибман ва қийин жанг бўлишини биламан. 

Унинг тажрибали эканлиги ҳақида гапираверишсин. Биз рингда тўқнаш келганимизда ким кучли, тажрибали, тезкор ва ақлли эканлигимиз аниқ бўлади. Мен кўп гапиришни ёқтирмайман. Мен жанг қилишни яхши кўраман ва ушбу баҳсни сабрсизлик билан кутмоқдаман", - деди Аҳмадалиев. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
29 янв 11:45:18
S A
Olloxim uzi madad bersin tarix yarat sen buyuk yurt farzandisan avlodlaring buyuk dining xaq din hech qachon taslim bolma va sabrli bol Ollox sabrlilarni mukofotini beradi.
   
29 янв 09:32:44
Komiljon.
Murodjon biz senga ishonamiz g'alaba seniki
   
28 янв 20:37:22
Ibratbek Khajiyev
Uka bu yodlangan faqat oxirgi qatorlarigina o'ziga tegishli
   
28 янв 19:32:20
SPRINTERshashist
Хуллас професинал футболни йигиштириб оддий одамлар орасида оддий футболни ривожлантириш керак. Катта футболда 29 йилдан бери факат бир нарса булмокда охирида гуё уйин сотилади . Яна шк пулларга боксни ривлжлантирсак юртимизни обросини тезрок кутарамиз
   
28 янв 19:12:11
Элдор Сафаров
Гап йук молодец узига ишонгани Энг катта ютук жангдан кейин шу кайфиятда колгинда худо ер булсин.
   
28 янв 19:04:06
Angren.
Кака куп гапирмаганинг шу буса...
   
28 янв 17:44:09
Сурхон Барлос
тероқ жут
   
28 янв 16:35:19
Shovkat
Olloxim ozi kuch quvvat bersin galaba kutb qolamz
   
28 янв 16:13:54
Bek
Молодец. Энг мухими ўзига ишончи етарли. Фақат ғалаба кутамиз.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг