UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12Топурия октагонга қайтишга тайёр эмас! 0 11:41US Open 2026. Аёллар ўртасида мусобақа чемпиони аниқланди. Ғолиба даҳшатли суммага эга чиқди 0 11:10"Интер Майами" "Нэшвилл" билан дуранг ўйнади, Месси ҳисобида гол + ВИДЕО 0 10:39Жавоҳир Синдаровда татимаган ғалаба, Магнус ва унинг жамоасида мағлубият 0 10:18Noche UFC 4 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:47Салихов ва Вальдо Кортес-Акоста таслим этилган Noche UFC турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 09:16"Реал" ўз уйида "Райо Вальекано"ни тор-мор этди 0 08:45Райан Гарсия - Конор Бенн жангида нокаут қайд этилди 0 08:14Noche UFC турнирининг асосий жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:02Тренд: Ўзбек ММА юлдузлари 80-йилларда қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 18:22Саншеш Испания клуби билан келишувга эришмоқда 0 17:46Магнус Карлсен Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши ўйини учун тахминини айтди 0 17:12Конор Бенн Райан Гарсияга қарши жанг олдидан тарозидан ўтгач, 8 соат ичида деярли 15 кг вазн йиғди 0 16:43Осиё ва Пара Осиё ўйинларига кузатиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:01Ван Дейк Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин 0

11 мар 14:46
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

"Ҳумо" аренаси шу ҳафта очилади, тадбирга Дима Билан ва бошқа юлдузлар ташриф буюриши кутилмоқда

Теглар :  Ҳумо
Яна бир неча кундан сўнг, аниқроғи, 15 март куни пойтахтимизда ўзбек спорти тарихида янги солнома очилади.

2 йил давомида қурилган муҳташам “Ҳумо” аренасининг очилиши айнан ушбу кунга белгиланган, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати. Бугун мазкур тадбир олдидан матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон электрон ОАВ миллий асоциацияси, "Ҳумо арена"си қурилиши дирекцияси раҳбарияти ва спорт жамоатчилигининг бошқа вакиллари ҳам иштирок этишди. 

Анжуманда МОҚ номидан ташкилот Бош котиби Жасур Матчанов қатнашиб, юртбошимиз ташаббуслари билан қурилаётган мазкур аренанинг фойдаланишга топширилиши спортнинг оммавийлашувида нақадар катта ўрин тутишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Хумо арена”си бир сўз билан айтганда универсал спорт иншооти бўлади. Унда нафақат хоккей балки, қишки спорт турларидан шорт-трек, фигурали учиш, кёрлинг, конькида югуриш муз қоплама олиб ташланса, гандбол, баскетбол, волейбол, дзюдо, оғир атлетика, мини-футбол ва шу каби жуда кўплаб спорт мусобақаларини қабул қилишимиз мумкин. Яқин йиллар ичида спорт федерациялари ва ассоциациялари билан ҳамкорликда мажмуада Олимпия ўйинларига киритилган шундай спорт турлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларини қабул қилишни режалаштирганмиз”, – дейди Жасур Матчанов.

Шунингдек, мутасаддилар анжуман давомида журналистлар ва тадбирга йиғилганларнинг саволларига жавоб беришди. Табиийки, кўпчиликни қизиқтирган савол очилиш маросимининг қандай сценарий асосида ўтказилиши бўлди.

Очилиш маросими спорт мухлисларининг ёдида узоқ вақт сақланиб қолади. Бадиий қисмнинг ўзида 2 мингдан ошиқ иштирокчи қатнашади. Бундан ташқари аренага 6 мингдан зиёд мухлислар келиши кутилмоқда. Очилиш маросимида бош ғоя санъат ва спортни биргаликда уйғунлаштириб беришдир. Шунингдек, унда Павел Буре, Виталий Прохоров каби яқин ўтмишимизнинг хоккей юлдузлари, муз устида рақс бўйича Турин Олимпиадаси чемпиони Татьяна Навка, концерт дастурида эса Филипп Киркоров, Николай Басков, Дима Билан каби эстрада юлдузлари ташриф буюришади”, – дейди очилиш маросими ташкилотчиси Мадина Турсунова.

“Ҳумо арена»си асосий ва кичик майдонларга эга бўлиб, катта мусобақалар учун мўлжалланган қисми 12 500 мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Мазкур спорт иншоотининг очилиш маросими 15 март куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг