05 янв 09:08
Янгиликлар
Хоккей
"Ҳумо" дарвозабони Роман Смирягин Қозоғистонда декабрь ойининг энг яхшиси деб топилди
Роман Смирягин Қозоғистон Очиқ чемпионатида декабрь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди.
Ўтган ойда Роман қатнашган бешта ўйиннинг тўрттасида жамоа ғалаба қозонган. У битта ўйинни қуруқ ўтказди. Ўртача ҳисобда дарвозабон ҳар бир ўйинда 1,54 та гол ўтказиб юборди ва 94,17% зарбаларни қайтарган.
Эътиборлиси, аслида дарвозабон тўрт турли жамоа устидан ғалаба қозонди, улар: “Арлан”, “Горняк”, “Кулагер” ва “Иртиш”, - дея маълум қилган жамоа матбуот хизмати.
Ҳавола :
Фикрлар