UZ

Сўнгги янгиликлар

20:34Футзал. Ўзбекистон бу сафар Ироқни мағлуб этди 0 19:37"Камп Ноу" стадионининг очилиш санаси маълум бўлди 0 19:16Холлоуэй Топурияга жавоб қайтарди: "Ҳақиқий BMF шарт қўймайди" 0 18:55Топурия агар ўртага BMF камари қўйилмаса, Холлоуэйга қарши жанг қилмайди 0 18:34Онс Жабер 1/8 финалда ютқазиб қўйди 0 18:13АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда 0 17:52Бекзод Абдураҳмонов ўзининг учинчи Олимпиадасида иштирок этади 0 17:37Нигина Абдураимова Калви турнири 1/2 финалида! 0 17:16Ғуломжон Абдуллаев Париж-2024 Олимпиадасига боради 0 16:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди 0 16:37Хорхе Масвидаль: "Мен ғалаба учун қайтаман" 0 16:16Сергей Фомин ҳал қилувчи учинчи сетда 1/5 ҳисобидан чиқиб кетди 0 15:55Дзюдо бўйича Осиё чемпонатига қуръа ташланди 0 15:34Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди 0 15:13Кроуфорд - Мадримов жанги борасида музокаралар бошлангани маълум қилинди 0

18 янв 14:37
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" жамоаси икки йиллик танаффусдан сўнг яна "Мишкопад" тадбирини уюштирмоқда

Теглар :  ҲумоМишкопад
"Ҳумо" жамоаси "Алмати"га қарши ўйиндан сўнг "Мишкопад" тадбирини ўтказиши маълум бўлди.

Айни дамда Қозоғистон Очиқ чемпионатида иштирок этиб келаётган Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби 24 январь куни "Алмати" жамоасига қарши иккинчи уй ўйинини ўтказади.

Мазкур учрашув якунига етгандан сўнг, "Ҳумо Арена"да "Мишкопад" тадбири ўтказилиши маълум бўлди. Бу тадбир доирасида мухлислар ўзлари билан олиб келган юмшоқ ўйинчоқларни музга ташлашади, йиғилган барча ўйинчоқлар Республика Онкология ва радиологияси қошидаги Ishonch нотижорат хайрия фонди кўмагида бетоб ва эҳтиёжманд болаларга совға қилинади.

Шунингдек, мазкур ўйин доирасида чипталар сотувидан тушган барча маблағлар Ezgu Amal хайрия фондига ўтказилади.

Шундай экан, 24 январь куни 19:00 да "Ҳумо Арена"га ташриф буюринг ва хурсандчилик улашинг! Чипталарни ITicket.uz сайти орқали онлайн ҳарид қилишингиз мумкин.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг