03 июн 17:50
Янгиликлар
Теннис
Ҳумоюн Черногорияда ярим финалга чиқди
Черногориянинг Будва шаҳрида теннис бўйича M15 тоифасидаги "Фьючерс" турнири ўтказилмоқда.
Мусобақада иккинчи рақам остида сараланган Ҳумоюн Султонов чорак финалда болгариялик Габриэль Доневга қарши кортга чиқди.
1 соат 22 дақиқа давом этган ўйинда Ҳумоюн рақибидан 6:3, 6:2 ҳисобларида устун келди ва ярим финалга йўл олди.
Энди у ярим финалда Болгария ёки Австралия вакилидан бирига қарши ўйин ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар