29 май 16:14
Янгиликлар
Теннис
Ҳумоюн Султонов Чехияни забт этди
Чехиянинг Яблонец шаҳрида теннис бўйича ITF таснифига кирувчи турнир ўз якунига етди.
Ҳал қилувчи финал учрашувида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов америкалик 18 ёшли Мартин Жозеф Даммга қарши кортга чиқди. Муросасиз кечган баҳснинг биринчи сети тай-брекда 7/6(10) Дамм фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сетда Ҳумоюн энди тай-брекда 7/6 (5) ҳисобида зафар қучди. Ҳал қилувчи учинчи сетда эса Султонов 6/3 ҳисобида енгиб, бош соврин соҳибига айланди.
Таққослаш учун, Ҳумоюн Султонов АТР рейтингида 430, бўйи 2 метру 2 сантиметр бўлган Мартин Дамм эса 685-поғонани банд этган. Кеча Ҳумоюн ярим финалда турнирнинг биринчи ракеткаси, ATP рейтингида 339-ўринни эгаллаб турган Калвин Хемерини таслим этган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар