UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 09:23Осиё ўйинларининг иккинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 17:30Осиё ўйинларининг илк кунини битта медаль билан якунладик 0 13:30Ўзбекистон Аичи-Нагоя Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди 0 09:57"Бу адолатдан эмас". Рафинья "Олтин тўп" номинантлари рўйхатида йўқлиги ҳақида гапирди 0

20 фев 12:36
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов дунёнинг собиқ 18-ракеткасини мағлуб этди

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси ATP 100 тоифасига кирувчи турнирдаги иштирокини давом эттирмоқда.

Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида ўтказилаётган ушбу "Челленжер" туркумига кирувчи мусобақанинг мукофот жамғармаси 160 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Ҳамюртимиз ҳозиргина якунига етган 1/8 финал учрашувида австралиялик тажрибали Бернард Томични уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди. 

Ҳумоюн 104 дақиқа давом этган баҳсда Яшит қитъа вакили устидан иродали ғалабага эришди. Биринчи сетни 4/6 ҳисобида бой берган Султонов якунда ғалабани ўз томонига оғдириб олди - 6/3, 6/3. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Бернард 11, Ҳумоюн 6 та эйс зарбасини амалга оширган.  

Таққослаш учун, теннисчимиз айни пайтда ATP рейтингининг 229-поғонасидан жой олган. Ҳозир дунёнинг 227-ракеткаси бўлиб турган австралиялик теннисчи эса ўз вақтида дунёнинг 18-ракеткаси бўлган эди. Дарвоқе, Ҳумоюн 1/6 финалда бошқа бир австралиялик теннисчи, турнирнинг учинчи ракеткаси, жаҳон рейтингида 134-ўринни эгаллаб турган Тристан Скулкейтни уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 6/3, 4/6, 6/3. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг