UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25Нажмиддин Қосимхожиев Ар-Риёд-2025 Ислом бирдамлиги ўйинлари вице-чемпионига айланди! 0 22:56ҒАЛАБА! Ўзбекистон U-17 Хорватия ўсмирларини пенальтилар сериясида мағлуб этиб, ЖЧ нимчорак финалига йўл олди! 0 21:18Таэквондочи Жаҳонгир Худойбердиев Жаҳон чемпионатидан сўнг Ислом бирдамлиги ўйинларида совриндор бўлди! 0 19:33Қойил, ҳар икки гроссмейстеримиз ҳам Жаҳон кубоги 1/4 финалига чиқди! 0 18:36VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон озарбайжонлик қўл тўпи усталарини икки тўп фарқи билан таслим этди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:15Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққаним учун айтмаяпман" 0 17:54Дана Уайт ярим ўрта вазнда даъвогарлик жангини эълон қилди 0 17:33Қозоғистоннинг биринчи рақамли боксчилари Тошкентга келади 0 17:12Порье Махачевга қарши жанг олдидан Маддаленага маслаҳат берди 0 16:51"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр 0 16:30Қозоғистонлик бокс маликаси WBA Gold камари учун жанг қилди 0 16:09Даниэль Кормье октагонга қайтмоқчи, рақиб ҳам маълум 0 15:48Бахрам Муртазалиев камарини ҳимоя қилади. Рақиб, сана, манзил аниқ + ПОСТЕР 0 15:27Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик ўйини учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шарт қўяди 0 15:06ATP Finals. Зверев сўнгги имкониятдан фойдалана олмади, канадалик 1/2 финалга чиқди 0

26 окт 15:06
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов Франция турнирида 1/4 финалга чиқди

Франциянинг Саргемин шаҳрида теннис бўйича M25 туркумидаги турнир давом этмоқда.

M25 тоифасига кирувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси 1/16 финалда германиялик Якоб Шнайттерни камбэк эвазига 3/6, 6/4, 7/5 ҳисобларида мағлубиятга учратган эди. 

Бироз аввал якунига етган 1/8 финалда у германиялик Янник Опицдан 7/5, 6/2 ҳисобида устун келди. Тўқсон саккиз дақиқа давом этган баҳсда Ҳумоюн 5, Опиц 4 та эйс зарбасини амалга оширган. Энди у катта эҳтимол билан турнирнинг биринчи ракеткаси, франциялик Дэн Эддедга қрши кортга чиқади. Бунинг учун Дэн бироздан сўнг бошланадиган 1/8 финалда германиялик Флориан Броскани мағлуб этиши даркор.     

Таққослаш учун, турнирда бешинчи рақам остида таснифланган Ҳумоюн айни пайтда дунёнинг 429-ракеткаси бўлиб турибди. Опиц эса ATP рейтингида 1239-поғонадан жой олган. Эддед 285-ўринни банд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг