02 окт 08:18
Янгиликлар
Ҳумоюн Султонов кетма-кет иккинчи ҳафта Швециядаги турнир чемпиони бўлди
Мусобақанинг жуфтлик баҳсларида финал ўйини ўтказилди. Унда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов япониялик Юта Шимицу билан жуфтлик ҳосил қилган ҳолда иштирок этаётганлиги ҳақида хабар қилгандик. Кеча теннисчилар финалда Блейк Эллис (Австралия) / Рента Токуда (Япония) жуфтлигига қарши финал ўйинини ўтказишди.
1 соат 19 дақиқа давом этган ўйинда Ҳумоюн ва унинг шериги 6:3, 3:6, 11:9 ҳисобида ғалабага эришди ва мусобақанинг жуфтлик баҳслари ғолибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Султонов ўтган ҳафта Швецияда ўтказилган бошқа бир турнирда ҳам япониялик шериги билан бирга жуфтлик баҳсларида ғалабага эришганди.
Теннисчимиз турнирнинг яккалик баҳсларида кеча ярим финалда франциялик Валентин Ройерга имкониятни бой бериб қўйди.
Фикрлар