06 авг 17:58
Янгиликлар
Бокс/ММА
IBF Деревянченко - Головкин жангига санкция эълон қилди
Халқаро бокс федерацияси (IBF) қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкиннинг украиналик Сергей Деревянченкога қарши чемпионлик жангига санкция эълон қилди.
Ташкилот раҳбари Жаннет Салазарнинг таъкидлашича, боксчиларнинг вакиллари бир ой ичида жангни қачон ва қаерда ўтказишни келишиб олишлари керак.
Аввалроқ, вакант бўлиб турган IBF камари учун жанг 5 октябрда ўтказилиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Ҳавола :
Манба : BoxingScene
Фикрлар