11 мар 10:10
Янгиликлар
Футбол
IFFHS клубларнинг янги рейтингини тақдим этди: ундан Ўзбекистоннинг уч жамоаси ўрин олди
Улардан иккитаси рўйхатда ёнма-ён жойлашган.
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) клубларнинг янги рейтингини тузиб чиқди.
Рўйхат 2023 йилнинг 1 мартидан 2024 йилнинг 29 февралигача бўлган даврдаги натижаларни қамраб олган.
Унга кўра, Ўзбекистоннинг уч клуби мазкур рўйхатдан ўрин олди. Жумладан, Қашқадарёнинг "Насаф" клуби 190-ўринда қайд этилган бўлса, Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 191-ўринда жойлашган. Шунингдек, Тошкентнинг "Пахтакор" клуби 395-ўринни эгаллаган.
Рейтингда Англиянинг "Манчестер Сити" клуби етакчилик қилмоқда. Испаниянинг "Реал Мадрид" клуби иккинчи ўринни банд этган бўлса, Италиянинг "Интер" клуби кучли учликка якун ясаган.
Осиё клублари орасида "Ал Ҳилол" (73) пешқадам ҳисобланади.
Ҳавола :
Манба : IFFHS
Фикрлар