23 май 15:31
Янгиликлар
Ига Свёнтек бошқараётган WTA рейтингида Нигина ва Сабина юқорилади
Ўтган ҳафта билан таққослаганда, рейтингнинг ТОП-10'лигида кичик ўзгариш рўй берди. Тўртрнчи ўринда бораётган грециялик Мария Саккари бир поғона юқорилаб, ТОП-3'га кириб олди.
Учинчи поғонадаги испаниялик Паула Бадоса эса айнан Саккари билан ўрин алмашиб, 4-ўринга жойлашди. Рейтингни ҳамон польшалик 20 ёшли Ига Свёнтек бошқариб бормоқда.
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннис маликаси Нигина Абдураимова ўтган ҳафтадаги ўрнидан 1, Сабина Шарипова 2 ўрин юқорилаган бўлса, Акгул Аманмурадова 1 поғона пастлади.
WTА рейтинги. Топ-10. 23 май ҳолатига кўра:
1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 7061
2. (2) Барбора Крейчикова (Чехия) - 4911
3. (4) Мария Саккари (Греция) - 4726
4. (3) Паула Бадоса (Испания) - 4545
5. (5) Анетт Контавейт (Эстония) - 4446
6. (7) Онс Жабер (Тунис) - 4380
7. (8) Арина Соболенко (Беларусь) - 3966
8. (6) Каролина Плишкова (Чехия) - 3678
9. (9) Даниэль Коллинз (АҚШ) - 3315
10. (10) Гарбин Мугуруса (Испания) - 3060
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:
204 (205). Нигина Абдураимова - 331
577 (579). Сабина Шарипова - 71
696 (695). Акгул Аманмурадова - 46
1488 (1482). Милана Масленкова - 5
1528 (1554). Севил Юлдашева - 4
1560 (1554). Лариса Бекметова - 3
Фикрлар