UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

31 дек 18:07
Янгиликлар

Кураш

IKA йилнинг энг яхшиларини эълон қилди

Халқаро Кураш ассоциацияси 2022 йил якунларига кўра турли номинациялар бўйича йилнинг энг яхшиларини аниқлади.

Бугун бир юз қирқдан зиёд мамлакатда Кураш федерациялари фаолият юритмоқда. Халқаро Кураш ассоциацияси ҳамда унга аъзо Осиё-Океания, Европа, Панамерика, Африка кураш конфедерациялари томонидан мазкур спорт тури бўйича жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро турнирлар юқори савияда ташкил этилаётир.  

2022 йил ҳам кураш бўйича ёрқин воқеаларга бой бўлди. Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ўтказилган Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC) Бош ассамбллеяси доирасида Халқаро Кураш ассоциацияси Президенти, Осиё Олимпия Кенгаши Осиё ўйинлари Бош директори Ҳайдар Фармон ва Африка Олимпия қўмиталари ассоциацияси Президенти Мустафо Берраф ўртасида учрашувда Курашни Африка ёшлар ўйинлари таркибига киритиш бўйича келишувга эришилди. 

Мазкур воқеълик Халқаро Кураш ассоциацияси томонидан йилнинг энг муҳим воқеълиги деб топилди. Эндиликда Кураш бўйича баҳслар Осиё ва Африка ёшлар ўйинлари Дастурида бўлиб ўтади.

Шунингдек, анъавий тарзда бир неча номинацияларда йилнинг энг яхшилари эътироф этилди.

Йилнинг энг яхши эркак курашчиси– Умид Эсанов, Ўзбекистон.

Ўзбекистонлик 81 кг вазн тоифасидаги курашчимиз Умид Эсанов 2022 йилда катталар ўртасида Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионати ҳамда Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритди. Аҳамиятлиси, Умид Эсанов чемпионатларда барча рақибларини соф ғалаба эвазига мағлубиятга учратди. 

Йилнинг энг яхши аёл курашчиси – Фатемеҳ Бармаки, Эрон

Аёллар ўртасида энг оғир (+87 кг) вазндаги курашчи Фатемеҳ Бармаки Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Осиё чемпионлигини қўлга киритган бўлса, Ҳиндистонда ҳам бор куч маҳоратини ишга солди ва Эрон терма жамоасига олтин медални тақдим этди. Унинг баҳслардаги бажарган усуллари кураш мухлисларининг олқишига сазовор бўлди. 

Йилнинг энг яхши эркак мураббийи– Жеонг Мин Ву, Жанубий Корея.

Кураш тарихида илк бор Жанубий кореялик курашчилар Пуна шаҳри мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринга сазовор бўлишди. Бу муваффақиятли иштирокда мураббий Жеонг Мин Вунинг хизмати катта бўлди. 

Курашни ривожлантириш йўлидаги йилнинг энг яхши миллий федерацияси – Ҳиндистон Кураш ассоциацияси.

Йил давомида халқаро кураш ҳафталиги, маҳаллий ва халқаро ҳакамлик семинарлари, пул мукофоти турнирлари ва кураш бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини юқори даражада ташкил этишдаги фаоллиги учун.

Курашни ривожлантиришдаги йилнинг энг яхши Конфедерацияси – Панамерика Кураш иттифоқи

Панамерика Кураш иттифоқи томонидан йил давомида турли ёш тоифаларидаги қитъа чемпионатлари юқори даражада ташкил этилди. Доминикан Республикаси Универсидасига Кураш спортини расман киритилиши, Кариб ўйинлари Дастурига курашни расман киритиш бўйича амалий келишув, Халқаро Кураш институти билан ҳамкорликдаги халқаро кураш семинарлари мувафаққиятли ташкил этилди.

Йилнинг энг яхши кураш тарғиботчиси – Халқаро Кураш институти

Халқаро Кураш институти томонидан йил давомида 12 марта: 7 та онлайн, 5 та офлайн халқаро кураш мураббийлари ва ҳакамлик семинарлари ташкил этилди. Мазкур семинарларда 70 дан ортиқ миллий кураш федерациясидан жами 1400 нафарга яқин курашчилар, турли даражадаги мураббийлар ва ҳакамлар таҳсил олди.

Йилнинг энг яхши аёл ҳаками – Кайоко Морияма, Япония.

Морияма Японияда кураш ҳакамлиги бўйича катта тажрибага эга. У Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати баҳсларини муносиб бошқариб борди. 

Йилнинг энг муҳим воқеълиги – Курашнинг Африка ва Европа ёшлар ўйинлари Дастурига расман киритилиши бўйича муваффақиятли келишувга эришилганлиги.

Йилнинг энг яхши аёл мураббийи – Дилфуза Раҳматова, Ўзбекистон

Кураш ватани вакилларининг мураббийи Дилфуза Раҳматованинг шогирдлари Осиё чемпионатида ҳам, Жаҳон чемпионатида ҳам медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни қўлга киритди.

Йилнинг энг яхши эркак ҳаками – Амбето Гуй, Конго

Амбето Гуй Африка кураш чемпионати ва Жаҳон чемпионатида финал баҳсларини муносиб бошқариб борди. Шунингдек, у Африка қитъасида ҳакамлик тизимини ривожлантиришда кўплаб ютуқларни қўлга киритиб келмоқда.

Йилнинг энг яхши техникаси – Умид Эсонов, Ўзбекистон

Умид Эсонов Тожикистоннинг Душанбе шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатининг 81 кг вазн тоифаси финалида эронлик рақиби Умид Тазтакни Ички юклама усули орқали мағлубиятга учратди ва ҳалол баҳосини қўлга киритди.

Мазкур усулни Ҳиндистонда ҳам жуда чиройли тарзда такрорлади ва Жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди.

Йилнинг энг яхши мусобақаси – кураш бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати 

17-21 март кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати юқори даражада ташкил этилди.

Чемпионатда Осиёнинг 24 та мамлакатидан 200дан ошиқ курашчилар иштирок этди. Бу аавалги чемпионатларга нисбатан икки баробар кўп деганидир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг