UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Шара Буллет Бакуда оғир жанг ўтказди 0 23:408 нафар ўзбекистонлик ММА усталари Octagon 88 турнирида жанг қилишди (Барча натижалар бир саҳифада) 0 23:37Одилхон ва Камил Каратэ трилогияси тўлиқ 5 раунд давом этди 0 23:01Марсель билан жанг қилиши кутилган Бобур Абдулазизов тажрибали қозоқ ММАчисини биринчи раунднинг ўзида "тинчитди" 0 22:45Темировга рақобатчи Асу Алмабаев UFC'да навбатдаги ғалабасини нишонлади. У Рамазон мағлуб этган жангчини таслим қилди 0 22:37Нурсултон Рўзибоевнинг UFC'даги ғалабали юриши давом этган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 22:20"Сатурн" Қозоғистонда навбатдаги жангини ўтказди (ВИДЕО) 0 22:20Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC Baku турниридан ОНЛАЙН 0 22:02Нурсултонга мағлуб бўлган Бруно Феррейра бу сафар Икрам Алискеровга имкониятни бой берди 0 20:03Нурсултон Рўзибоев россиялик Андрей Пуляевни "ухлатиб қўйди" 0 17:31Анвар Анваровдан навбатдаги рекорд 0 16:55Жервонта Дэвис "таътилдаги чемпион" деб эълон қилинди, WBA камари учун кимлар жанг қилиши маълум 0 16:21ЖЧ-2026. 66 та ўйиндан 18 тасида йирик ҳисоб. Бу нимадан далолат? 0 15:49Оқ уйдаги UFC турнири - MMA тарихидаги энг кўп томоша қилинган тадбир! 0 15:16Махачев ва Гэрри иштирокидаги UFC 330 турнирига яна тўртта жанг қўшилди 0

04 авг 01:07
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Париж-2024

Икки боксчимиз медални нақд қилди, дзюдочиларимиз микстда ютқазди ва бошқа натижалар (8-кун)

Теглар :  Париж-2024
3 август куни Париж Олимпиадасининг 8-кун беллашувлари ўтказилди.

Кун давомида спортчиларимиз қайд этган натижалар:  

Дзюдо. Ўзбекистон аввалига Канадани мағлуб этди. Сўнгра Италияга мағлуб бўлдик, бронза учун ўтиш жангида эса Кореяга имконият бой берилди. 

Академик эшкак эшиш. Анна Пракатень (Б финал) - спортчимиз Олимпиадани 11-ўринда якунлади

Велоспорт. Никита Цветков (Велошоссе, гуруҳ пойгаси) - финишга етиб кела олмади

Бокс. Абдумалик Халоков - Хосе Куилес (Испания) (57 кг, чорак финал) - 5:0 ғалаба

Бокс. Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Николай Тертерян (Дания) (71 кг, чорак финал) - 5:0 ғалаба

Бокс. Навбаҳор Ҳамидова - Чин Ниен Чен (Хитой Тайпейи) (66 кг, чорак финал) - 0:5 мағлубият.


Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчиларнинг қайд этаётган натижаларидан хабардор бўлиб туришингиз мумкин бўлди.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


01:01. Навбаҳор Ҳамидова чорак финалда Хитой Тайпейи боксчисига қарши жанг қилди ва афсуски 0:5 ҳисобида ютқазди. Боксчимиз жуда яхши жанг ўтказганди. 


20:37. Велошосседа эркаклар ўртасидаги гуруҳ пойгаси якунланди. Ҳамюртимиз Никита Цветков 273 км масофага кечган пойгани охирига қадар якунлай олмади.


19:38. Асадхўжа Мўйдинхўжаев даниялик рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди!


18:45. Абдумалик Халоков испаниялик рақибни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди!


18:20. Абдумалик Халоков иштирокидаги жанг бошланишига оз қолмоқда.


17:07. Дзюдочиларимиз ўтиш баҳсида Кореяга 2:4 ҳисобида ютқазишди. Жамоамизга Гулноза Матниязова ва Диёра Келдиёрова ғалаба олиб келди. Ирисхон Қурбонбоева, Давлат Бобонов, Алишер Юсупов ва Муроджон Йўлдошев афсуски имкониятни бой берди.


16:05. Бронза учун ўтиш баҳсида Корея Республикаси рақибимиз бўлади. 


16:00. Ўзбекистон Италия 2:4 ҳисобида ютқазди. Афсус. 

-73 кг: Муроджон Йўлдошев - Мануэль Ломбардо - ғалаба

-70 кг: Гулноза Матниязова - Савита Руссо - ғалаба

-90 кг: Давлат Бобонов - Кристиан Парлати - мағлубият

+70 кг: Ирисхон Қурбонбоева - Алисе Белланди - мағлубият

+90 кг: Алишер Юсупов - Женнаро Пирелли - мағлубият

-57 кг: Шукуржон Аминова - Вероника Тониоло - мағлубият



15:13. Дзюдочиларимиз Италияга қарши баҳсни бошлашмоқда!


15:00. Ўзбекистон - Италия тўқнашуви учун таркиблар аниқ: 

-73 кг: Муроджон Йўлдошев - Мануэль Ломбардо

-70 кг: Гулноза Матниязова - Савита Руссо

-90 кг: Давлат Бобонов - Кристиан Парлати

+70 кг: Ирисхон Қурбонбоева - Алисе Белланди

+90 кг: Алишер Юсупов - Женнаро Пирелли

-57 кг: Шукуржон Аминова - Вероника Тониоло



14:41. Дзюдочиларимизнинг навбатдаги рақиби Италия бўлади.


14:40. Дзюдо. Жамоавий баҳслар. 

Ўзбекистон Канадани 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

57 кг: Шукуржон Аминова - Криста Дегучи - ғалаба

73 кг: Муроджон Йўлдошев - Артур Маргелидон - ғалаба

70 кг: Гулноза Матниязова - Катерин Бючемин-Пинард - ғалаба

90 кг: Давлат Бобонов - Франкос Готье - ғалаба


14:10. Дзюдочиларимизнинг Канада билан баҳси бошланмоқда.


13:05. Академиш эшкак эшувчимиз Анна Пракатень "Б" финалида иштирок этди ва 7:33.57 дақиқа билан маррага бешинчи бўлиб етиб келди. У Париж Олимпиадасини 11-ўринда якунлади.


12:25. Терма жамоамизнинг Канадага қарши таркиби маълум:

57 кг: Шукуржон Аминова - Криста Дегучи;

73 кг: Муроджон Йўлдошев - Артур Маргелидон;

70 кг: Гулноза Матниязова - Катерин Бючемин-Пинард;

90 кг: Давлат Бобонов - Франкос Готье;

+70 кг: Ирисхон Қурбонбоева - Лаура Исаси;

+90 кг: Алишер Юсупов - Шади Элнаҳас.


12:00. Дзюдода микст баҳслари ўтказилмоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг Канадага қарши баҳси бошланишига ҳали вақт бор. 


Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 авг 16:41:56
.Sherzod.
Bobonov xalqaro musobaqalarda 2 yildan beri yutqazyabdi Parijdaxam chichishda davom etyabdi, bu g‘ururi yo‘q itni terma jamoadan yo‘qotish kerak
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг