UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0

05 ноя 13:07
Янгиликлар

Дзюдо

Икки дзюдочимиз фахрийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди

Франция пойтахти Париж шаҳрида дунёнинг 66 давлатидан келган жами 2366 нафар фахрий дзюдочилар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Бир нечта ёш тоифасида ташкил этилган ушбу дунё биринчилигида ўзбекистонлик фахрий дзюдочилар ҳам медаллар учун баҳс олиб боришди. Улардан икки нафари ўз вазн тоифаларида шоҳсупага кўтарилишди.

-73 кг вазнда татамига чиққан Тимур Худайкулов финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди. -100 кг вазнда курашган Фахриддин Шарипов эса бронза медалини қўлга киритди. 

Худайкулов финалга қадар ирландиялик Ноэл Науде, франциялик Энтони Гарви, испаниялик Родригес Бланко, мўғулистонлик Алтансуҳ Довдонни мағлубиятга учратди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг