11 авг 10:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Икки карра Олимпиада чемпиони дебют жангида ютқазиб қўйди
Кубалик икки карра Олимпиада чемпиони Робейси Рамирес профессионал рингдаги дебют жангини ўтказди.
Бир неча дақиқа аввал 25 ёшли Рамирес АҚШнинг Филадельфия шаҳрида якунланган бокс оқшомида мексикалик 22 ёшли Адан Гонсалесга қарши рингга кўтарилди. Робейси яқинда дунёга машҳур Top Rank промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган эди.
Аммо, кубалик Олимпиада чемпионининг проф рингдаги дебюти омадсиз чиқди. Рамирес тўрт раундга мўлжалланган жанг якунида рақибига 38-37, 36-39, 35-40 ҳисобида ютқазиб қўйди. Биринчи раундда кубалик нокдаун ҳолатига ҳам тушиб қолганди.
Ҳавола :
Фикрлар