UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

02 июн 05:42
Янгиликлар

Дзюдо

Илиадис бошчилигидаги дзюдочиларимиз ҳам Жаҳон чемпионатига йўл олди

Хабар берганимиздек, 6-13 июнь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг биринчи гуруҳи бугун тонг саҳарда мураббий Неля Киямова бошчилигида Тошкент - Истанбул - Будапешт йўналиши бўйлаб Венгрия пойтахтига жўнаб кетганди. Бироз аввал Илиас Илиадис мураббийлигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг дастлабки гуруҳи Тбилисидан Венгрияга йўл олди.   

Маълумот учун, Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоасининг қолган гуруҳи 7 июнь куни Будапешт шаҳрига отланади. Терма жамоа етакчиларидан бири, -60 кг вазнда жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Шарофиддин Лутфуллаев дунё биринчилигида иштирок этмайди. Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими 5 июнь куни ўтказилади, эртаси кунидан эса баҳсларга старт берилади. Жаҳон чемпионати ғолиблари қимматли 2000 рейтинг очкосига эга бўладилар.

Венгрияга йўл олган таркибимиз:

-60 кг: Кемран Нуриллаев

-66 кг: Сардор Нуриллаев 

-73 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев

Бош мураббий - Илиас Илиадис

Мураббийлар - Бекзод Тўрабоев, Ўктам Раҳмонов

Терма жамоа менежери - Элдор Қаҳҳоров

Шифокор - Азиз Қаюмов

Массажчи - Жавлон Ҳасанов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг