UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

29 июл 17:13
Янгиликлар

Футбол

Инфантино ФИФАга аъзо давлатларга 40 млн. доллардан "пора" таклиф қилди

Жанни Инфантино мамлакатларга ЖЧ бўйича режасини маъқулласалар, ҳар бирига 40 миллион доллардан таклиф қилди.

Жанни Инфантино ФИФАга аъзо давлатларга жаҳон чемпионати ҳуқуқлари улушини сотишдан тушган маблағнинг бир қисмини таклиф қилмоқда. Аввалроқ ФИФА президенти турнир ҳуқуқларининг бир қисмини ташқи инвесторларга сотмоқчи экани маълум бўлган эди. The Times хабарига кўра, Инфантино ташкилотнинг барча 211 та аъзо ассоциациясига агар унинг режасига рози бўлсалар, ҳар бирига 40 миллион доллардан тўлашни ваъда қилган. Шу билан бирга, уларда таклифни қабул қилиш учун бор-йўғи 53 кун вақт бор.

"Бу таклифни қабул қилиш ёки қилмаслик тўғрисидаги қарор тўлиқ ўзингизга боғлиқ. Агар уни қабул қилишни хоҳласангиз, 10 миллиард долларлик пакет 2027 йилнинг 1 январидан бошлаб мавжуд бўлади ва бу бизнинг биргаликдаги саёҳатимизнинг кейинги босқичи бошланишини англатади.

Агар статус-квони сақлаб қолишга ва бу таклифни рад этишга қарор қилсангиз, биз аввал эълон қилинганидек, Forward дастурини [молиялаштиришни кўпайтириш бўйича] 2,7 миллиард долларга кенгайтиришга тайёрмиз.

2027 йил 1 январь куни бошланадиган бўлажак цикл давомида умумий ҳисобда аъзо ассоциацияларнинг ҳар бири ушбу таклиф доирасида 40 миллион долларгача маблағ олиши мумкин", – дейилади Инфантино мактубида.

Ташқи инвесторлар билан битимга қарши чиқаётган манбалар Инфантинонинг молиялаштиришни кўпайтириш бўйича таклифини "соф пора" деб атади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг