UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0

03 янв 15:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Инсайдер ўзбекистонлик боксчиларга оид муҳим янгиликлар билан ўртоқлашди

Ўзбекистонлик бокс инсайдери Жалол Аҳмедов бир қатор чарм қўлқоп усталаримизга менежерлик қилувчи Алик Фролов билан суҳбатлашди.

"Боксчилар менежери Алик Фролов Шаҳрам Ғиёсов, Баҳодир Жалолов ҳамда бир қатор ёш спортчилар борасида сўнгги маълумотларни берди.

Шаҳрам Ғиёсов Ролли Ромеро билан чемпионлик жангини кутмоқда. WBA ва PBC (Premier Boxing Championship) ўртасидаги музокаралар анча вақтдан бери давом этмоқда. Агар келишувга эришилмаса, яқин орада жанг учун молиявий тендер эълон қилиниши кутилмоқда.

Отабек Холматов тез орада рингга қайтади. У билан расмий менежмент шартномаси бўлмаса-да, Жоэль Диас мураббий сифатида ёрдам бермоқда. Фролов унинг ажойиб жангчи эканини таъкидлади ва тез орада янгиликлар бўлишини айтди.

Жавоҳир Умматалиев ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев борасида. Уларнинг иккинчи профессионал жанглари аллақачон режалаштирилган ва тез орада эълон қилинади. Жавоҳирни тез кўтариш режалаштирилмаган — у йилига 4-5 та жанг ва ҳаваскор турнирлар орқали босқичма-босқич ривожлантирилади.

Баҳодир Жалолов. Икки карра Олимпия чемпиони учун аниқ ва пухта режа бор. Агар ҳаммаси режа бўйича кетса, Баҳодир бу йил жуда кучли ва қулай позицияда бўлади", дейилади хабарда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг