UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36Майкл Моралес Махачевни нокаут қилишга тайёр 0 08:15VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 79 га етди, Эрондан 6 та "тилла"га ўзиб кетдик (Тўлиқ жадвал) 0 07:54Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия ЖЧ-2026`га йўлланма олди! 0 07:33Хабиб Нурмагомедов: "Исламнинг Оқ уйда жанг қилишини истамайман" 0 01:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонда 13 та медаль, шулардан тўрттаси олтин! (барча натижалар битта саҳифада) 0 23:51Ислам Махачев Pound-For-Pound UFC рейтинги пешқадами! 0 23:30ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ БААга 90+17-дақиқада гол уриб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди! 0 23:09Ўзбекистон спорт делегациясида яна биттадан олтин ва бронза медаль! 0 22:48Қиличбозларимиз Ўзбекистон делегацияси ғазнасига яна 4 та медаль қўшиб қўйишди 0 21:14Ўзбекистон спорт делегациясида навбатдаги олтин медаль + ФОТО 0 20:42Яна икки курашчимиз терма жамоамизга VI Ислом бирдамлиги ўйинлари медалини тақдим этди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:17Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди 0 19:56Алишер Ғаниев Ўзбекистон делегациясига олтин медаль тақдим этди 0 19:41Нодирбек Якуббоев Жаҳон кубоги 1/2 финалида! 0 17:24"Ўз ишинг билан машғул бўл". Махачевнинг менежери Илия Топурияга мурожаат қилди 0

28 ноя 09:49
Янгиликлар

Футбол

"Интер Майами" Мессини сотиб олади, у МЛС тарихида энг кўп маош олувчи футболчига айланади

Лионель Месси фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, 35 ёшли аргентиналик футболчи Майамининг "Интер" клубига ўтишга яқин турибди. МЛС клуби Қатардаги жаҳон чемпионатидан сўнг Месси билан шартнома имзолашига ишонч билдирмоқда.

Шунингдек, клуб Месси билан шерик бўла оладиган футболчилар билан таркибни кучайтирмоқчи. Номзодлар орасида Леонинг "Барса"даги собиқ жамоадошлари Сеск Фабрегас ва Луис Суарес ҳам бор.

Месси МЛС тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Дэвид Бекхэм Майами клубининг эгаларидан бири ҳисобланади. Таъкидланишича, унинг таъсири келишувда муҳим рол ўйнайди.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Мессига "Интер"нинг жойлашуви қулай, чунки унинг Майамида шахсий қароргоҳи бор ва ҳужумчи таътилларни тез-тез шу ерда ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг