UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Жаҳон кубоги якунланди. Эркаклар терма жамоамиз биринчи! 0 17:44Гулистан Пердибаева Осиё чемпионати совриндори! 0 17:02"Топурия реванш талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. У стулда ўтирганича таслим бўлди" - Гэтжи 0 16:29"Манчестер Сити" ва Родри шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди 0 15:58Кучли жамоаларни таслим этган Uzbekistan Team блиц бўйича Жаҳон чемпионати совриндорига айланди 0 15:34Гэтжи Царукян совға қилмоқчи бўлган автомобилни қабул қилишдан бош тортди 0 15:03Жастин Гэтжи ММАдаги фаолиятини якунлайдими? Спортчи бунга жавоб берди 0 14:30Беҳруз Каримовда жароҳат. Ўзбекистон Португалия билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда + ВИДЕО 0 13:57Гарри билан жанг Махачев учун сўнггиси бўладими? Ислам жавоб берди 0 13:26Царукян Махачев — Гарри жанги учун тахмин билдирди 0 12:44Ҳозирча уч нафар боксчимизнинг Жаҳон кубоги финалидаги натижаси маълум, олдинда яна 4 та финал бор! 0 12:13Аргентинада Лионель Мессининг дунёдаги энг баланд ҳайкали очилди 0 11:52Uzbekistan Team Магнус Карлсен бошчилигидаги амалдаги чемпионларни мағлуб этди ва 1/2 финалга чиқди 0 11:19UFC Fight Night 279 турнирининг бонус соҳиблари маълум бўлди 0 10:45Тошкентда UFC турнири ўтказилиши мумкин. Отабек Умаров Дана Уайт билан учрашди + ФОТО 0

12 июн 16:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Иржи Прохазка кейинги рақиби ким бўлишини айтди

Хабарингиз бор, бугун тонгда Сингапурда UFC 275 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жанги яримоғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда чехиялик Иржи Прохазка эндиликда собиқ чемпион, бразилиялик 42 ёшли Гловер Тейшейрани бўғиш усули билан мағлуб этиб, дивизионнинг янги чемпионига айланди. 

Иржи жангдан кейин берган интервьюсида навбатдаги рақиби сифатида польшалик Ян Блаховични кўриш истагида эканини айтди. Аввалроқ, UFC президенти Дана Уайт Магомед Анкалаев - Энтони Смит жангини расман даъвогарлар жанги дея эълон қилганди. Блахович эса ушбу вазннинг собиқ чемпиони ҳисобланади ва бугунги оқшомни бевосита аренада томоша қилди. 

"Ўйлашимча, айнан Ян илк ҳимоя жангимдаги рақибим бўлиши лозим. Мен у билан жанг қилишим керак. Уни мағлуб этиш учун менда ҳамма нарса бор ва мен бу ишни амалга ошираман. Фикримча, Европа жангимизни ўтказиш учун энг яхши вариант. Чунки, иккимиз ҳам бир қитъа вакилларимиз", - деди Прохазка. 

Ўз ўрнида Блахович ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлади. 

"Иржи, бу ишни амалга оширамиз! Европа учун жанг. Қитъа тарихидаги энг зўр жанг бўлади", - дея ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган Блахович. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг