16 июн 10:37
Янгиликлар
Ислам Махачев Чарльз Оливейрани "ответ" масаласида узоқ куттирмади
Бразилиялик чемпион Ислам билан йил сўнггида жанг қилишга тайёр эканини айтганди. Фақат бунинг учун Махачев номдор рақиблар билан жанг ўтказиши лозим.
"Мен Махачев билан йил охирида дунёнинг исталган давлати ва ҳатто Россияда ҳам жанг қилишга тайёр бўламан. Лекин бунинг учун унинг ўзи ҳам ҳеч бўлмаса бир нафар топ даражадаги жангчи билан октагонда учрашиши лозим", - дея ESPN каналига интервью берган эди Оливейра.
"Сен хўжайининг нимани буюрса, шуни бажарасан. Бир нарсани унутма, иккимиз ҳам бир хил шароитдамиз ва энг муҳими, иккаламиз ҳам камар учун даъвогарлармиз", - дея аниқ ҳамда кескин жавоб берган Махачев.
Аввалроқ, UFC президенти Дана Уайт Ислам Махачев чемпионлик жангида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиши учун даъвогарлар тўқнашувида Бенеил Дариушни мағлуб этиши шарт деганди.
Фикрлар