12 апр 12:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ислам Махачев Италияда ўғирлик қурбони бўлганини айтди
Икки вазн тоифасида UFC чемпиони Ислам Махачев Италияда ўғирликка учраганини маълум қилди.
"Мен Италияга яхши кайфиятда келгандим, лекин энди бу ер менга ёқмай қолди. Кейинроқ қандай қилиб мени алдашганини айтиб бераман. Ҳамёним ва паспортим қолди. Паспортни “яхши” ўғрилар қайтариб беришди.
Чемоданимдаги энг қиммат нарса бутсалар эди. Агар футбол сизларга қизиқ бўлмаса, уларни қайтариб беринглар. Хавотир олманглар, ҳаммаси жойида, ҳавотирга ўрин йўқ. "Гиламчам" ҳам қолди, бошқа ҳеч нарса керак эмас", — деб ёзди Махачев.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар