UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

05 авг 08:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев Майкл Моралес билан жанг қилиш шартини айтди

Майкл Моралеснинг сўзларига кўра, у ярим ўрта вазн тоифасида Ислам Махачев ва Йен Мачадо Гэрри ўртасидаги чемпионлик жанги учун расман захира жангчиси ҳисобланади.

Бироқ дивизионнинг амалдаги чемпиони Ислам Махачев бу ҳолат эквадорлик жангчини навбатдаги даъвогарга айлантиради деб ҳисобламайди.

"Ҳозир дивизионда даъвогарлар жуда кўп. Ўйлашимча, у Пратес ёки Шавкат Раҳмонов билан жанг қилиши керак. Даъвогарлар жуда кўп ва биз уларнинг орасида ким биринчи рақамли даъвогар эканини аниқлаб олишимиз керак", — деди россиялик жангчи ММА Junkie нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ Моралес, агар унга захирадан чиқишга тўғри келмаса, у ҳолда айнан у чемпионлик камари учун навбатдаги жангчи бўлишини ва титул жангининг ғолиби билан тўқнаш келишини маълум қилганди.

Ислам Махачев ва Йен Мачадо Гэрри ўртасидаги жанг келаси ҳафта, 16 август тонгида Филадельфияда бўлиб ўтадиган UFC 330 турнирининг марказий воқеаси бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг