UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19Разамбек Жамалов, Заурбек Сидаков, Лайлохон Собирова ҳамда бошқа кураш юлдузлари иштирокида ўтган PWL 11 матбуот анжумани ва вазн ўлчаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:55Денис Истомин энди бўйдоқ эмас (ФОТО) 0 18:28"Макгрегор билан жанг қизиқарли бўлади" - Макс Холлоуэй 0 18:02"Барселона" Осимхен билан шартнома имзолаш режасини ишлаб чиқмоқда 0 17:41"Жин урсин бу вақтинчалик камарни" - Исраэль Адесанья 0 17:20Разамбек Жамалов катта танаффусдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро мусобақада қатнашади 0 16:58Mangu 2 турнири катта жангидан айрилди 0 16:40Фабио Каннаваро Эрондаги легионерларимиз, жароҳатлар, Обамеянгнинг Тошкентга келмагани ва бошқа масалалар ҳақида гапирди 0 16:24Жами 24 та жанг! Эртага ўтказиладиган PWL 11 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:02Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна" бош мураббийи этиб тайинланди 0 15:39"Бунинг 50 фоизи шоу бўлади" - Александр Усик 0 15:18"Конор Макгрегор кейинги жангини собиқ чемпионга қарши ўтказади" - Хельвани 0 14:55Жон Жонс Нганнунинг мурожаатига муносабат билдирди 0 14:29Суперлиганинг ҳар бир клубига 35 миллиард сўмдан ажратилиши режалаштирилмоқда 0 14:02Мераб Двалишвили Пётр Ян билан трилогия қачон ўтказилишини айтди 0

06 дек 13:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исламни октагонга чорлаган Царукян UFC енгил вазнлилар рейтингида Топ-5`га кириб олди

Теглар :  Арман ЦарукянUFC
Россиялик аралаш яккакураш устаси Арман Царукян UFC on ESPN 52 турнири натижалари асосида эълон қилинган рейтингда кўтарилишга эришди.

Арман якшанба тонгида америкалик Бенил Дариушни биринчи раунднинг 64-сониясидаёқ нокаутга учратган эди. Ушбу ғалабаси эвазига у UFC енгил вазнлилар рейтингида тўрт поғонага кўтарилиб, тўртинчи ўринга жойлашди. Бенил эса аксинча, тўртинчи ўриндан еттинчи поғонага пастлади. 

Шунингдек, Царукяннинг ғалабаси Рафаэль Физиевнинг рейтингдаги ўрнига ҳам таъсир ўтказди. "Атаман" аввалги ўрнидан бир поғонага пастлади. Якшанба тонгида Бобби Гринни биринчи раунднинг ўзида нокаутга учратган Жэлин Тернер Топ-10`таликка кириб олди. 

Рейтингнинг Топ учталигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Бразилиялик собиқ чемпион Чарльз Оливейра биринчи ўринни сақлаб қолди. Америкалик Жастин Гетжи ва Дастин Порье мос равишда иккинчи ҳамда учинчи ўринларни банд этишган. Ислам Махачев вазн чемпиони бўлиб турибди. Арман Царукян якшанба кунги жангидан кейин Махачевга қарши октагонга чиқишга тайёр эканини маълум қилган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг