UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Арман Царукян: "Жангни муддатидан олдин якунламоқчиман" 0 09:49Сўнгги жангида Гусковдан нокаут бўлган Никита Крилов UFC 324 турнирида октагонга чиқади 0 09:28Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик 12 та баланд трубалик стадион қуради + ФОТО 0 09:07VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 93 тага етди. Эрон билан "тилла" тафовути 4 тани ташкил қилмоқда (Тўлиқ жадвал) 0 08:46FIDE Жамоавий жаҳон чемпионатининг 1/4 финалига чиқдик 0 08:25Дэвис Кубоги. Испания 1/2 финалда! 0 08:04Миржалол Қосимов жамоасининг жорий мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди? 0 07:43Риёд-2025: Кечаги муросасиз беллашувларда 11 та медаль қўлга киритдик + ФОТО 0 07:22Махачев Маддаленага мураббийини истеъфога чиқариш маслаҳатини берди 0 07:01Бангкок Гран-присининг илк кунида уч таэквондочимиз иштирок этади 0 23:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчилар ҳисобида 11 та медаль! 0 20:33"Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди 0 20:12VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Эркин курашчиларимиз делегациямизга яна иккита медаль тақдим этишди 0 19:21Мария Тимофеева Люксембург турнирида 1/4 финалга чиқди 0 18:44ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-оффга қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор 0

20 ноя 23:30
Янгиликлар

Спорт курашлари, Қиличбозлик, Енгил атлетика, Гандбол, Паралимпия

Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчилар ҳисобида 11 та медаль!

Ар-Риёдда VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг ўн учинчи кунги баҳслари ўтказилди.

Муросасиз кечган беллашувларда Ўзбекистон спорт делегацияси 3 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза, жами 11 та медалга эга чиқди. 

Кечаги кун қаҳрамонлари: 

Олтин медаллар

- Анвар Анваров (енгил атлетика, узунликка сакраш)

- Қиличбозлик, жамоавий рапира (эркаклар)

- Қиличбозлик, жамоавий шпага (аёллар)


Кумуш медаллар

- Светлана Оқназарова (аёллар кураши, -68 кг)

- Ўғилой Норбоева (енгил атлетика, кўпкураш)

- Қиличбозлик, жамоавий сабля (аёллар)

- Қиличбозлик, жамоавий сабля (эркаклар).


Бронза медаллар

- Наталия Семёнова (пара енгил атлетика, найза улоқтириш)

- Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш, -57 кг)

- Умиджон Жалолов (эркин кураш, -65 кг)

- Нигина Собирова (аёллар кураши, -62 кг).


Мусобақада қатнашаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид янгиликларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди.






21:24. Терма жамоамизда навбатдаги ОЛТИН медаль! Қиличбозлик бўйича жамоавий дастурдан ўрин олган финал беллашувларида рапирачи йигитларимиз Қатарга қарши баҳсда ишончли ҳаракат қилишди ва 45:43 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалларни қўлга киритишди.

21:09. Эркин курашчимиз Умиджон Жалолов Ўзбекистон спорт делегациясига навбатдаги медални келтирди. Ёшлар ўртасида Олимпиада ва жаҳон чемпиони бронза медали учун кечган беллашувда озарбайжонлик рақибидан устун келди. 

20:57. Узунликка сакраш баҳсларида жаҳон элитасидаги спортчилардан бирига айланган Анвар Анваров иккинчи бор Ислом бирдамлиги ўйинларининг чемпионига айланди. Ҳамюртимиз ҳозиргина якунланган мусобақада 8,09 метр натижа билан делегациямизга олтин медални тақдим этди.

20:36. Светлана Оқназарова VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг кумуш медали соҳибаси. 68 кг вазндаги курашчи қизимиз финал беллашувида Олимпия ўйинлари совриндори, Қирғиз Республикаси вакиласи Меерим Жуманазаровага имкониятни бой бериб қўйди.

20:07. Ғуломжон Абдуллаев мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди. Учинчи ўрин учун кечган беллашувда Париж-2024 Олимпиадаси совриндори гвинеялик Муҳаммад Камарани 10:0 ҳисобида доғда қолдириб, бронза медалига сазовор бўлди.

20:13. Яна бир бронза медалини аёллар эркин кураши баҳсларида Нигина Собирова тақдим этди. У учинчи ўрин кечган беллашувда иорданиялик Айла Маялини енгди.    

Спорт курашлари бўйича кечки дастурда иштирок этадиган ҳамюртларимиз:

Бронза медали учун:

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев – Мохамед Камара (Гвинея)

-62 кг: Нигина Собирова – Айлаҳ Маяли (Иордания).

Финал:

-68 кг: Светлана Оқназарова – Меерим Жуманазарова (Қирғиз Республикаси).


18:40. Сабля дастуридаги йигитларимиз чорак финалда Озарбайжон устидан 45:43 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда мусобақа ярим финалига йўл олди. Кейинги рақиб Эрон бўлади.


18:09. Қиличбозлик бўйича аёллар ўртасидаги жамоавий шпага баҳсларида 1/2 финалга чиқди. Чорак финалда Иордания терма жамоаси 45:32 ҳисобида мағлуб этилди. Финал остонасидаги рақиб - Озарбайжон! 



16:36. Саблячи қизларимиз ФИНАЛга чиқишди. Мушкетёр қизларимиз 1/2 финалда Индонезия терма жамоасига ҳеч қандай имконият қолдиришмади 45:13!

15:31. Курашчи қизларимиз ярим финалда гиламга чиқишди:

-62 кг: Нигина Собирова – Рузана Маммадова (Озарбайжон) 0:6

-68 кг: Светлана Оқназарова – Ирина Казюлина (Қозоғистон) 4:4. Оқназарова финалда!


15:24. Афсус! Гандболчи қизларимиз ҳам бронза медалларидан қуруқ қолишди. Вакилаларимиз Эронга қарши ўйинда 25:29 ҳисобида мағлуб бўлишди.


14:49. Сирожбек Рустамов бронза медали учун кечган жангда қирғизистонлик Арген Абдуманноповга 2:10 ҳисобида имкониятни бой берди.


13:34. Жиу-житсучи Сирожбек Рустамов ўтиш босқичининг иккинчи беллашувида марокашлик Саад Хадини 8:0 ҳисобида доғда қолдирди.


13:20. Рапирачиларимиз Радмир Семенеев, Ильяс Молина ва Улуғбек Усмонов жамоавий дастур саралашида Саудия Арабистонидан устун келди. Энди улар ярим финалда Ўмон билан тўқнаш келади.


13:17. Афсус! Ғуломжон Абдуллаев ҳам чорак финалда мағлубиятга учради. У Қирғизистон вакили Абдумалик Карачов олдида ожиз қолди — 2:10. Энди у ҳам қирғиз спортчисининг финалга чиқишини кутиши керак.


13:05. Севинчой Полвонова (аёллар кураши, 76 кг) мусобақанинг нимчорак финалида гиламга чиқди. Озарбайжон терма жамоаси аъзоси Заҳра Каримзадага қарши баҳсда ҳамюртимиз 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Севинчой иштирокини давом эттириши учун озарбайжонлик курашчи финалга чиқиши керак бўлади.


13:03. Эркин курашчи Умиджон Жалолов (66 кг) чорак финалда эронлик Раҳман Амузадхалилига 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Унинг рақиби финалга йўл олган тақдирдагина Умиджонда ўтиш босқичида қатнашиш имкони пайдо бўлади.


12:56. Аёллар ўртасида 200 м масофага югуриш саралашида терма жамоамиз аъзоси Жонбиби Ҳукмова иштирок этди ва 24.60 сония натижа кўрсатди. Афсуски, бу Жонбибининг финалга йўл олиши учун камлик қилди.


12:53. Еттикураш беллашувларида найза улоқтириш баҳси якунланди. Ўғилой Норбоева 50.32 м натижа билан биринчи бўлди. У энди кечги дастурда финал — 800 м масофага югуриш беллашувида иштирок этади.


12:39. Куннинг илк медали пара енгил атлетикачимиз Наталия Семёнова томонидан қўлга киритилди. У найза улоқтириш баҳсларида 16.88 м натижа қайд этди ва бронза медалига эга чиқди.


Курашчиларимиз илк жангларини ўтказишди:

65 кг, нимчорак финал. Умиджон Жалолов 10:0 Муҳаммад Абдуллоҳ (Покистон)

57 кг, нимчорак финал. Ғуломжон Абдуллаев 4:0 Айял Белольюбски (Тожикистон)

62 кг, чорак финал. Нигина Собирова 10:0 Моуда Хамдун (Миср)

68 кг, чорак финал. Светлана Оқназарова 2:0 Ндиффо Аймелда (Камерун).


12:35. Сирожбек Рустамов (Жиу-житсу, 69 кг) ўтиш босқичида Озарбайжон вакили Нажмаддин Гулузада билан жанг қилди ва ғалабага эришди.


12:33. 110 м масофага тўсиқлар оша югуриш саралашида ўзбекистонлик атлет Эргаш Нормуродов иштирок этди ва ўз гуруҳида 14.00 сония вақт билан энг яхши натижани қайд этиб, финалга йўл олди.


12:23. 5000 м масофага спортча юриш беллашувлари финалида чиқиш қилган Расулбек Дилмуродов 20:12.20 сония билан 6 нафар спортчи орасида тўртинчи натижани қайд этди.


11:42. Жиу-житсу устаси Сирожбек Рустамов (69 кг) нимчорак финал босқичида тожикистонлик Маҳмуджон Назризодани мағлубиятга учратди, бироқ чорак финалда қозоғистонлик Алдияр Серикка имкониятни бой бериб қўйди. У энди ўтиш босқичида Озарбайжон вакили Нажмаддин Гулузада билан баҳс олиб боради (12:35 дан сўнг).

 

11:38. Ўғилой Норбоева еттикураш дастурининг узунликка сакраш баҳсларида 5,50 м натижа қайд этди ва очколари сонини 3891 тага етказиб олди.


— — — — —  

Бугун мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:

ГАНДБОЛ

14:00. Аёллар, бронза медали учун. Ўзбекистон - Эрон.

ЭРКИН КУРАШ

12:15 дан сўнг. 65 кг, нимчорак финал. Умиджон Жалолов - Муҳаммад Абдуллоҳ (Покистон)

12:25 дан сўнг. 57 кг, нимчорак финал. Ғуломжон Абдуллаев - Айял Белольюбски (Тожикистон).

АЁЛЛАР КУРАШИ

12:30 дан сўнг. 62 кг, чорак финал. Нигина Собирова - Моуда Хамдун (Миср)

12:35 дан сўнг. 76 кг, нимчорак финал. Севинчой Полвонова - Заҳра Каримзада (Озарбайжон)

12:50 дан сўнг. 68 кг, чорак финал. Светлана Оқназарова - Ндиффо Аймелда (Камерун).

ЕНГИЛ АТЛЕТИКА

11:00. Аёллар, еттикураш. Ўғилой Норбоева

11:30. Эркаклар, спортча юриш, финал. Расулбек Дилмуродов

12:20. Эркаклар, 110 м тўсиқлар оша югуриш, саралаш. Эргаш Нормуродов

12:45. Аёллар, 200 м, саралаш. Жонбиби Ҳукмова

20:05. Эркаклар, узунликка сакраш, финал. Анвар Анваров

23:00. Аёллар, 1500 м, финал. Сабохат Самижонова

23:50. Mixed 4 x 400m Mixed Relay, финал. Аббосбек Тоштемиров, Ҳасанбек Рустамжонов, Жонбиби Ҳукмова, Лайло Аллаберганова.

ПАРА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА

11:00. Аёллар, Найза отиш F55/56, финал. Наталия Семёнова.

ҚИЛИЧБОЗЛИК

11:00 дан бошлаб. Рапира бўйича эркаклар терма жамоамиз

15:00 дан бошлаб. Шпага бўйича эркаклар терма жамоамиз

15:00 дан бошлаб. Шпага бўйича аёллар терма жамоамиз

19:30 дан бошлаб. Сабля бўйича аёллар терма жамоамиз

20:00 дан бошлаб. Сабля бўйича эркаклар терма жамоамиз.

ЖИУ-ЖИТСУ

11:15 дан сўнг. Эркаклар, 69 кг, нимчорак финал. Сирожбек Рустамов - Маҳмуджон Назризода (Тожикистон).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг