17 май 08:25
Янгиликлар
“Ислом бирдамлик ўйинлари”. Бугун Шокин ва бошқа таэквондочиларимиздан медал кутамиз
Бугун терма жамоамиз делегациясига медаллар шодасини келтириши кутилган таэквондочиларимиз мусобақадаги иштирокларини давом эттиришади. Амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокиндан олтин кутамиз.
Шунингдек, бугун даянга чиқувчи Максим Рафалович, қизларимиздан Нигора Турсунқулова ва Светлана Осиповалардан ҳам медал кутиб қоламиз.
17 май. Бугун даянга чиқувчи таэквондочиларимиз:
-67 кг. Нигора Турсунқулова
+73 кг. Светлана Осипова
-80 кг. Максим Рафалович
+87 кг. Дмитрий Шокин
Эслатиб ўтамиз, кеча -58 кг вазн тоифасидаги таэквондочимиз Ниёз Пўлатов барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритган эди.
Бу терма жамоамизнинг мусобақадаги еттинчи олтин медали бўлди. Еттита олтин, 9та кумуш, 18та бронза, жами 34та медални қўлга киритган терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича яна учинчи ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар