17 май 23:26
Янгиликлар
Таэквондо
![](/upload/storage/12764_220.jpg)
“Ислом бирдамлик ўйинлари”. Дмитрий Шокин вице-чемпион!
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилаётган “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг навбатдаги кунги баҳслари деярли якунланди.
Афсуски, +87 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин озарбайжонлик машҳур таэквондочи Радик Исаевга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медал билан чекланди.
Бугунги баҳсларда қолган иштирокчиларимиз - Максим Рафалович, Нигора Турсунқулова ва Светлана Осиповалар бронза медалини қўлга киритишди.
Эслатиб ўтамиз, кеча -58 кг вазн тоифасидаги таэквондочимиз Ниёз Пўлатов барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медал билан тақдирланган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар