UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0

11 май 08:10
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бошқалар

“Ислом бирдамлик ўйинлари”да қатнашувчи боксчиларимиз таркиби маълум

Шу кунларда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида “Ислом бирдамлик ўйинлари” бўлиб ўтмоқда.

Ўз тарихида тўртинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақада Ўзбекистон спорт делегеацияси илк маротаба иштирок этяпти. IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да 57 та давлатдан 3500 дан зиёд спортчилар жам бўлган.

Ўзбекистон шарафини 103 нафар ҳамюртимиз спортнинг 15 та тури - бокс, таэквондо, дзюдо, каратэ, ўқ отиш, гандбол, теннис, оғир атлетика, эркин ва юнон-рум кураши, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, енгил атлетика, пара-дзюдо ва пара-атлетикада ҳимоя қилади.


Кўпчиликни бокс бўйича терма жамоамиз таркиби қизиқтириши табиий. Мураббийлар Ўткирбек Ҳайдаров ва Рустам Саидов мазкур нуфузли мусобақага иккинчи ва учинчи рақамли чарм қўлқоп усталаримизни олиб боришади.

Бокс терма жамоамиз таркиби:

49 кг: Мироншоҳ Ибрагимов

52 кг: Аброржон Қодиров

56 кг: Абдулҳай Шораҳматов

60 кг: Улуғбек Дўсмуродов

64 кг: Алёр Норалиев

69 кг: Бобо Усмон Батуров

75 кг: Маҳмуд Ғоипов

81 кг: Мадияр Саидраҳимов

91 кг: Сардор Бегалиев

+91 кг: Биздан ҳеч ким бормаган

Маълумот учун, IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг бокс баҳслари 12 май кунидан бошланади. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
11 май 16:10:54
СПОРТ
Биринчи ракамлиларни олиб бориб дунёни яна бир бор лол колдириб келсанг отанг уришармиди. Бу таркиб колганлар билан бир хил кучга эга, енди факат хакамлар карорини кутиб коламиз шекилли. Айтганча 91 гкда Рустам Тулаганов каёкка кетди, уни номини шахсан Президентимиз Тошканлик, биздан дейсилар дея тилга олувдику. Уйланиб олиб боксни ташабдими ?
   
11 май 15:40:25
Ангрен
Абдулхай 56 кг да тенгсиз.Шунингдек Мадиярнинг хам имконияти юкори.
   
11 май 09:27:38
Bek
Бундай имконият айниқса, Мироншоҳ Ибрагимов, Аброржон Қодиров ва Абдулҳай Шораҳматовларда юқори.
   
11 май 09:26:14
Bek
Мусобақаларга мураббийлар томонидан жуда яхши таркиб танлаб олинибди. Омад йигитларга. Мусобақаларда асосий рақобатчимиз Қозоғистон ҳамда Озарбайжон тарма жамоалари бўлади ва камида 2 та олтин олиш имконияти мавжуд.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг