UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Энг кўпи собиқ чемпионида: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0 14:23“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Беш ҳудудда баҳслар ташкил этилди 0 14:02Чемпион Хамзат Чимаев Абу-Дабида шайхлар томонидан кутиб олинди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:41Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди 0

31 дек 08:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исраэль Адесаньянинг эҳтимолий рақиби ва жанг санаси маълум қилинди

Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Исраэль Адесанья юбилей UFC 300 турнирида октагонга чиқиши мумкин.

Катта эҳтимол билан унинг рақиби Шон Стрикленд - Дрикус Дю Плесси чемпионлик жанги ғолиби бўлади. Бу маълумотни ўрта ва яримоғир вазн тоифаларида собиқ UFC чемпиони Чел Соннен тасдиқламоқда.

"Стрикленд - Дю Плесси жангининг эртароқ ўтказилишига асосий сабаб ҳам аслида шу. Ушбу жанг ғолиби Иззи билан UFC 300 турнирида тўқнаш келади. Тўғри, бу ҳали тасдиқланмаган хабар. Лекин менга етиб келган маълумотларга қараганда, воқеалар ривожи айнан мен айтгандек бўлади. Балки Адесаньянинг ўзи тез орада "Иккингиздан бирингизни апрель ойида кутаман" деб қолар", - деди "Америкалик гангстер" ўзининг навбатдаги подкаст эфирида. 

Эслатиб ўтамиз, Исраэль Адесанья шу йилнинг сентябрь ойида Шон Стриклендга ютқазиб, камарини бой берганди. Шундан кейин у маълум муддат танаффус олишини эълон қилган эди. Стрикленд - Дю Плесси жанги 20 январь куни Канаданинг Торонто шаҳрида ўтказиладиган UFC 297 турнирининг асосий тўқнашуви бўлади. UFC 300 турнири эса 13 апрель куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг