UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0

25 янв 09:41
Янгиликлар

Дзюдо

Исроил Гран-приси. Медаллар жамғариш бўйича ким пешқадам?

Тель-Авив шаҳрида дзюдо бўйича Исроил Гран-приси давом этмоқда.

Йилнинг дастлабки нуфузли мусобақасида кеча биринчи кунги баҳслар ўтказилди ва жами 5та вазн тоифасида ғолиб ҳамда совриндорлар номи маълум бўлди. 

Ҳозирча биринчи кунги натижаларга кўра, медаллар жамғариш бўйича Исроил терма жамоаси пешқадамлик қиляпти. Мезбонлар 2та олтин, 1та кумуш медалини қўлга киритишди. Улар ҳисобида биттадан бешинчи ва еттинчи ўринлар ҳам бор. 

Бельгия, Италия ва Косово терма жамоалари биттадан олтин медалга эга бўлишди. Украинада 2та кумуш, Россияда 1та кумуш, 2та бронза, Голландияда 1та кумуш медали бор. 

Франция, Буюк Британия, Венгрия, Болгария, Испания, Бразилия, Руминия ва Швейцария терма жамоалари ҳозирча биттадан бронза медалига эга бўлиб туришибди. Жами 15та давлат дзюдочилари камида битта медални қўлга киритиб улгуришди. 

Биттадан бешинчи ўринга эга Озарбайжон, Португалия, Словения ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ҳозирча 16-19 -ўринларни банд этишган ва ўйлаймизки, бугунги натижалардан сўнг терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича ўз ўрнини сезиларли даражада яхшилаб олади.

Маълумот учун, 2019 йилнинг дастлабки нуфузли мусобақаси ҳисобланган Исроил Гран-присининг умумий мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Ғолиб дзюдочилар пул мукофотидан ташқари Токио-2020 Олимпиадаси йўлидаги муҳим 700 рейтинг очкосини ўз ҳисобларига қўшиб қўйишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг