UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0

27 янв 12:51
Янгиликлар

Дзюдо

Исроил Гран-приси. Мезбонлар медаллар жамғариш бўйича якка пешқадам!

Хабар берганимиздек, Тель-Авив шаҳрида дзюдо бўйича соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилган Исроил Гран-приси якунланди.

Ушбу мусобақада сайёрамизнинг 5та қитъаси 54 давлатидан 400 нафарга яқин полвонлар иштирок этди. Улар орасида 18 нафар дзюдочимиз ҳам медаллар ҳамда Токио-2020 Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколари учун баҳс олиб боришди. 

Медаллар жамғариш бўйича исроиллик дзюдочиларга тенг келадиган рақиб топилмади. Мезбонлар жами 4та олтин, 2та кумуш, битта бронза медали билан норасмий умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Улар ҳисобида яна биттадан бешинчи ва еттинчи ўринлар ҳам бор. 

Италия ва Франция терма жамоалари 2тадан олтин медални қўлга киритишди. Кумуш медаллар сони 3та бўлгани учун италияликлар иккинчи поғонадан жой олишди. Косово, Озарбайжон, Беларусь, Словения, Бельгия ва Швеция терма жамоалари бир нафардан Гран-при чемпионига эга бўлишди. Жами 23 давлат спортчиларига уйга камида битта бронза медали билан қайтиш насиб этди. 

Ўн саккиз нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси иккита бешинчи ва битта еттинчи ўрин билан умумжамоа ҳисобида 24-поғонадан жой олди. Йигирма битта мамлакат дзюдочилари биронта ҳам ўринга эга бўлишмади.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг