UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0

25 янв 07:49
Янгиликлар

Дзюдо

Исроил Гран-присининг биринчи кунидаги иштирокимиз қандай бўлди?

Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли турнирнинг биринчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.

Кеча эркаклар -60 ва -66, аёллар эса -48, -52 ҳамда 57 кг вазн тоифаларида медаллар учун баҳс олиб боришди. Дзюдочиларимиздан 7 нафари 4та вазн тоифасида татамига чиқишди. Улардан энг яхши натижани -66 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Сардор Нуруллаев қайд этди. У ярим финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб якунда 5-ўринни қўлга киритди. 

Сардор иккинчи босқичда аргентиналик Тал Алмогни, кейин словакиялик Матей Польякни, чорак финалда жаҳон чемпионати совриндори франциялик Матиаш Бушарни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Финал остонасида эса украиналик Богдан Ядовга ютқазиб қўйди. Бронза медали учун кечган учрашувда россиялик Ислам Хаметовнинг қўли баланд келди. Шунга қарамай, Сардор Нуруллаев Токио-2020 йўлидаги қимматли 252 рейтинг очкосини қўлга киритди. Бу эса унинг жаҳон рейтингидаги ўрнининг яхшиланишига замин яратади.

Ушбу вазн тоифасидаги яна бир вакилимиз истеъдодли Шаҳрам Аҳадов ўз иштирокини иккинчи даврадан бошлади ва бразилиялик таниқли дзюдочи Диего Сантосни енгди. Лекин кейинги босқичда озарбайжонлик Орхан Сафаровга имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади. Шаҳрам Гран-придаги иштирокидан 70 рейтинг очкоси ишлаб олди. Бу вазнда италиялик Мануэль Ломбардо чемпионлик шохсупасига кўтарилди. 

-60 кг вазнда ҳам юртимиз шарафини икки спортчимиз ҳимоя қилди. Кемран Нуруллаев муросасиз баҳсда бразилиялик таниқли дзюдочи Фелипе Китадаига имкониятни бой берган бўлса, Раҳмон Жумаев туркманистонлик рақиби Ҳақберди Жумаевни мағлубиятга учратди. Жумаев иккинчи босқичда британиялик Эшли Маккензига ютқазиб қўйди. 

Аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида қатнашган Гулноза Зияева илк босқичда испаниялик София Хогрефедан устун келди. Иккинчи даврада эса АҚШ вакиласи Анжелика Дельгадога йўлни бўшатиб берди. Бу вазндаги иккинчи вакиламиз Диёра Келдиёрова ҳам иккинчи иккинчи даврада юришини тўхтатди. Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган Диёра италиялик Мартина Кастогноладан устун келди. Аммо, тажрибали мезбонлар вакиласи Гефен Примодан енгилди. -57 кг вазндаги вакиламиз Амина Мамедова биринчи даврада италиялик Мартина Лога ютқазди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг