09 июн 05:42
Янгиликлар
Исроил Мадримов проф боксдаги учинчи жангини ўтказди
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги муҳташам “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида бўлиб ўтган ва 10 раундга мўлжалланган ушбу жангда ҳамюртимизга мексикалик Норберто Гонсалес рақиблик қилди.
DAZN платформаси орқали трансляция қилинаётган бокс оқшомини бевосита юртдошларимиз ҳам “Sport” телеканалида жонли эфирида томоша қилиш имкониятига эга бўлишди.
Жангда ташаббусга эришган Мадримов Гонсалесни 6-раундда муддатидан аввал мағлубиятга учратиб, фаолиятидаги учинчи ғалабасига эришди. Бу билан чарм қўлқоп устамиз ўзига тегишли бўлган WBA Intercontinental чемпионлик камарини ҳам ҳимоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, Норберто бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда проф боксда 36 та жанг ўтказиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган (13 та нокаут). Бугун 13-мағлубиятини қабул қилиб олди (3 та нокаут).
Фикрлар