UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:15Махачев Камару Усманга қарши эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди 0 18:52"Октагоннинг полини сенинг юзинг билан артаман" - Царукян Топурияга мурожаат қилди 0 18:30Ислам Махачев Топурия - Оливейра жангига тахмин берди 0 18:08"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми? 0 17:45UFC Аспиналл учун жанг ташкил этиш борасида ишламоқда, даъвогар маълум 0 17:23Топурия нега Царукян UFC 317’дан кейин чемпионлик жангида қатнашмаслигини айтди 0 17:00"Жонс барчани кутишга мажбур қилди" - Ислам Махачев 0 16:38Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди 0 16:16Ислам Махачев яримўрта вазнга ўтиш сабабини айтди 0 15:54Ўзбекистон Кубогининг иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари аниқланди + ФОТО 0 15:25Волкановски Топурия - Оливейра жанги учун тахмин билдирди 0 15:03Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди 0 14:39Ислам Махачев енгил вазнга қайтиш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 14:17Лос-Анжелес Олимпиадасига саралаш жараёнида ўтказиладиган икки йиллик Гран-прилар тақвими маълум 0

04 окт 23:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов Қозоғистон ОАВсига интервью берди: Головкин билан ҳамкорлик, ўзбек - қозоқ қарама қаршилиги ва бошқа мавзулар ҳақида

Профессионал боксчимиз Исроил Мадримов проф боксдаги навбатдаги жанги олдидан vesti.kz мухбирига интервью берди.

- Исроил, рақиб ҳақида нима дея оласиз? Навбатдаги нокаутга тайёрмисиз?

- Алехандро Баррера яхши рақиб, тажрибали. Проф рингда 30 дан ортиқ жанг ўтказган. Унинг жангларини кўрдим, пастдан яхши зарба бера олади. Жанг яхши бўлади. Мен яхши томонлама ўзимни кўрсатиб, яхши нокаут эвазига ғалаба қозонмоқчиман. 


- Головкин билан бир оқшомда иккинчи маротаба жанг қиласиз. Ҳамкорлигингиз қандай бошланди?

- Яшириб ўтирмайман, бунгача хеч қачон Геннадий Головкин билан учрашаман деб ўйламагандим. Рингда Tecate ёзуви бўладиган шоуда иштирок этишни қачонлардир орзу қилардим. Мана орзулар ушалмоқда ва мен Головкиннинг андеркартида жанг қиляпман. Бу мен учун шараф. Промоутерим Андрей Рябинский мен учун яхши имкониятларни тақдим этмоқда. Мен проф рингда учта жанг ўтказдим, шундай бўлсада менга қизиқа бошлашмоқда. 

- Сиз яқинда ижтимоий тармоқда Геннадий севимли боксчингиз эканлиги ҳақида гапирдингиз. У иштирокида томоша қилган жангингизни эслай оласизми?

- Мен анчадан буён Головкинни кузатаман. Чунки, унинг ўзгача жанг услуби бор. Унинг зарбаси жуда яхши, у нокаутчи. Ўзи ҳам яхши инсон. Уни ҳаётда учратганимда шокка тушгандим десам ҳам бўлади. Мен ҳам Геннадий Головкин каби бўлишни истайман. У ҳаётда ҳам, спортда ҳам яхши инсон. Баъзида машғулотларда унинг зарбаларини такрорлашга уринаман. 

Биз ташқи томонлама бир-биримизга ўхшашимизни айтишади. 


- Келажакда вазнингизни ўзгартиришни режалаштирмаяпсизми?

- Аввало шу вазнда чемпион бўлишим керак. Аммо келажакда вазнимни алмаштирган бўлардим.


- Профессионал боксга ўтганингиздан сўнг қозоғистонлик Турсунбай Қулахметга мағлуб бўлдингиз. Уни ЖЧда кузатдингизми?

- Мен у билан икки маротаба жанг қилганман. Биринчиси - Президент кубогида. Ўшанда ғалаба қозонгандим. Иккинчиси эса Осиё чемпионатида бўлганди, ютқазиб қўйгандим. Аммо, ўша пайт мен профессионал боксга ўтганимга ярим йил бўлганди. Ўша пайтда услубимни ўзгартиргандим ва ортга қайтиш бироз қийин бўлганди. Бошқа қўлқоплар, бошқа темп. Қулахмет яхши боксчи. Унга омад тилайман. У яқинда ЖЧ совриндори бўлганини биламан. Менга Қозоғистон терма жамоасидан шунингдек Абилхан Аманқул ёқади. У билан Осиё ўйинлари финалида жанг қилгандик. 

- Расмий мусобақаларда Қозоғистон ва Ўзбекистон қарама-қаршилиги бор. Ўзбекистонда ҳам Қозоғистоннинг қўлга киритган медалларини кузатиб ўтиришадими?

- Шундай. Бу узоқ вақтдан буён бор. Барча мусобақаларда ўзбеклар ва қозоқлар ким кўпроқ медаль олиши, ким умумжамоа ҳисобида юқори бўлишини кузатиб туришади. Жаҳон чемпионатида йигитларимиз муваффаиятли иштирок этишди, бундан жуда хурсанд бўлдим. Бизнинг Баҳодир Жалолов чемпион бўлди ва мусобақанинг энг яхши боксчиси бўлди. У финалда айнан қозоғистонлик Камшибек Конкабаевдан устун келди. Улар анча вақтдан буён бир-бирига рақобатчи ҳисобланишади. 


- Қозоғистонда сизни проф рингдаги фаолиятингизни кузатиб боришларини биласизми?

- Биламан, Собиқ Иттифоқ мамлакатларида кузатишмоқда. Энди Геннадийга ўхшаб Америкада машҳурликка эришмоқчиман. Шунинг учун яхши бокс кўрсатишим лозим. Яна инглизчани ҳам ўрганиш керак. 

- Сизни "Ўзбекистонлик Монстр" деб аташларига қандай муносабатдасиз?

- Мени шунчаки яхши боксчи деб аташлари етарли бўларди. 


- "Ўзбекистонлик Монстр" яхши бола.

- Агар сен "Монстр" бўлсангда яхши инсонлигингча қолишинг лозим (кулади). Иккинчи жангимда венесуэлалик Фрэнк Рохасни иккинчи раундда нокаут қилиб, WBA InterContinental камарини қўлга киритганимдан сўнг ўз услубимда сальто амалга оширгандим. Аммо ўшанда рақибим ёмон ахволда эканлигини билмаганман. Агар билганимда бундай қилмаган бўлардим. Промоутерим барчаси жойида эканлиги ва унга касалхонадан жавоб беришганини айтмагунича ҳавотир олиб ўтирдим. Менда рақибимга атайлаб зарар етказиш мақсади бўлмайди. 

Vesti.kz сайтидан таржима қилинди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
05 окт 09:57:34
Shovkat
Omadini bersn chroyli ğalabala kutb qolamz
   
05 окт 07:44:29
Judo 1
Monstr haqida qozoqlarning koplab saytlarida e'tibor qaratib yozishmoqda
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг