26 июл 19:41
Янгиликлар
Дзюдо, Токио-2020, Олимпия ўйинлари
Исроиллик билан жанг қилишни хоҳламаган яна бир дзюдочи Олимпиададан олинди
Суданлик дзюдочи исроиллик рақибига қарши татамига чиқишни истамади.
Судан мамлакатидан бўлган -73 кг вазнли дзюдочи Муҳаммад Абдалрасул Токио Олимпиадасида иштирок этишдан бош тортди. Қуръа натижаларига кўра, суданлик дзюдочи Исроил вакили Тохар Бутбул билан татамига чиқиши лозим эди. Аммо, спортчи буни истамади. Шу сабаб энди дзюдочига, мамлакат дзюдо федерацияси ва Олимпия қўмитасига чоралар кўрилиши мумкин.
Аввалроқ, жазоирлик Фетхи Нурин ҳам рақиби айнан Исроил вакили бўлгани учун Олимпиададан воз кечганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар