UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0

25 фев 13:19
Янгиликлар

Футбол

“Истиқлол”да йирик ҳисобдаги ғалаба, Жепаровдан голли узатма

Теҳроннинг “Истиқлол” клуби мавсум экваторига келиб Эрон чемпионатида тезликни оширди.

Чемпионлар Лигасининг кетма-кет 2 та турида 4 очко олиб, ўз гуруҳида етакчи бўлиб турган Сервер Жепаров жамоадошлари, энди Эрон чемпионатида ҳам ёрқин ғалабани қўлга киритишди.

38 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи бўлиб турган “Фулад” уйига борган “Истиқлол”, 4:1 ҳисобида зафар қучди. Беллашувни бошланғич таркибда ўтказган Жепаров 4-дақиқадаёқ шеригига голли узатма берди. Сенегаллик Маме Баба Тиам эса имкониятдан унумли фойдаланди. Мазкур гол теҳронликлар шижоатини оширди. Натижада ҳисоб 18-дақиқадаёқ 1:3 кўринишини олганди.

Жепаров майдонда 75 дақиқа ҳаракат қилди. Кейинроқ германиялик бош мураббий Шефер унинг ўрнига ҳимоявий тактикага ёрдам берувчи футболчини майдонга туширди. 

Мазкур ғалабадан кейин “Истиқлол” турнир жадвалида кучли учликка кириб олди. Бир йўла 5 та жамоа ҳисобида 38 тадан очко бор экани, форс чемпионатидаги кураш ва рақобатнинг қай ҳолатда эканини кўрсатиши мумкин. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг