UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0

14 май 09:42
Янгиликлар

Теннис

Истомин Самарқанд “Челленжер” турнирида, унинг илк рақиби маълум

Бугун Самарқанд шаҳрида “Челленжер” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланади.

Соврин жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада ҳамюртимиз Денис Истомин ҳам иштирок этади. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси бугун эълон қилинган рейтингда ўтган ҳафтага нисбатан 5 поғонага пастлаб, 96-ўринга тушиб кетганди. 

Истомин мавқейини тиклаб олиш учун ҳам Самарқанддаги турнирда бош мукофотни қўлга киритишни мақсад қилган. У илк даврада аргентиналик Педро Качинга қарши кортга чиқади. Мессининг ватандоши дунё рейтингида 289-ўринни эгаллаб турибди. 

Истомин - Качин учрашуви эртага соат 10:00да бошланади. Айнан Истомин Самарқанд турнирининг биринчи ракеткаси сифатида ҳаракат қилади. ATP рейтингида 199-ўринни эгаллаб турган венгриялик Атилла Балаш иккинчи ракетка сифатида қайд этилган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг