UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0

12 окт 15:33
Янгиликлар

Теннис

Истоминга “чиқиш” эшикларини кўрсатган Ожье илк финалчи!

Пойтахтимизда ўтказилаётган теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Соврин жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирнинг яккалик баҳсларида бугун ярим финал учрашувлари ўтказиляпти. Бундан бир неча дақиқа аввал илк финалчининг номи маълум бўлди. 

Кеча чорак финалда Денис Истоминни мағлуб этган канадалик Феликс Алиассим Ожье беларуслик Егор Герасимовга қарши кортга чиқди. Бир соату 44 дақиқа давом этган учрашувда Ожье рақибини 6:4, 7:6(4) ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Саралаш баҳслари орқали асосий тўрга етиб келган канадалик теннисчи ATP рейтингида 128-ўринни эгаллаб турибди. Герасимов эса 242-поғонадан жой олган. Ожьенинг финалдаги рақиби бироздан сўнг аниқланади. Айни дақиқаларда ўтказилаётган баҳсда польшалик Камиль Майржак германиялик Тобиас Камке билан ҳисоб-китоб қиляпти. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг