04 янв 15:54
Янгиликлар
Теннис
![](/upload/storage/26037_220.jpg)
Истоминнинг Брисбен турнири чорак финалидаги рақиби маълум
Австралиянинг Брисбен шаҳрида соврин жамғармаси 469,910 АҚШ долларини ташкил қилувчи 2018-йилги мавсумнинг илк турнири давом этмоқда.
Турнирда иштирок этаётган мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис бугун ушбу мусобақадаги иккинчи учрашувида ҳам ғалабага эришганди. Ҳамюртимиз америкалик Жаред Дональдсонни 1 соату 33 дақиқа давом этган баҳсда 7:6(7:5), 6:2 ҳисобида доғда қолдирган эди.
Энди Истомин чорак финал учрашувида яна бир америкалик теннисчи Райан Харрисонга қарши кортга чиқади. Райан бугун германиялик Янник Ганфманни 6:7(5), 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Таққослаш учун, Дональдсон дунё рейтингида 54, Истомин 63-поғонадан жой олган. Теннисчимиз биринчи даврада таслим этган Дамир Жумхур ATP рейтингида 30-ўринни банд этганди. Дениснинг эртанги рақиби Харрисон эса 47-поғонани эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар