UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Ҳамюртларимиз иккита чемпионлик камари учун жанг қиладиган Тошкентдаги Octagon 91 турниридан ОНЛАЙН 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0 16:02Энди Руис икки йиллик танаффусдан кейинги илк жангда мағлуб бўлди 0 15:30Жавоҳир Умматалиев яна Дюбуа билан бир кардда жанг қилади. Сана ва манзил аниқ 0 14:54EЧЛнинг асосий даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Амалдаги чемпион ТОП-3 да эмас! 0 14:27"Буни қилманг!". Соболенко Раҳимова билан баҳсдан кейин мухлисларни наша чекишни тўхтатишга чақирди 0 14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0

04 окт 15:01
Янгиликлар

Теннис

Истоминнинг финал остонасидаги рақиби дунёнинг собиқ 24-ракеткаси!

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнир ўзининг қизғин палласига кириб боряпти.

Соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Денис Истомин биринчи рақам остида ҳаракат қиляпти. Осиё ўйинлари ғолиби Алматида ҳам ғолибона юришини давом эттирмоқда. 

У бугун чорак финал учрашувида турнирнинг еттинчи ракеткаси сифатида таснифланган сербиялик Миомир Кецмановични 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этганди. Бундан бир неча дақиқа аввал унинг ярим финалдаги рақиби маълум бўлди. 

Истомин финал чиптаси учун Лукаш Росолга қарши кортга чиқади. Чехиялик 33 ёшли теннисчи чорак финалда германиялик Тобиас Камкени 6:1, 6:4 ҳисобида таслим этди.

Таққослаш учун, Денис Истомин дунё рейтингида 103, Лукаш Росол эса 177-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчилар шу кунгача ўзаро турнирларда беш маротаба тўқнаш келишган. Учрашувларнинг тўрттасида Лукаш, фақат биттасида Денис зафар қучган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг