UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Тренд: Ўзбек дзюдочилари ўтган асрнинг 80-йилларида қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 19:27ЎФА терма жамоалар бўлимига очиқ савол: 2 та ўйин кам эмасми ёки яна "оқлар-кўклар"га қайтамизми? 0 18:56Хамзат Чимаев Пётр Ян билан келишмовчилиги бор-йўқлигига қатъий жавоб берди 0 18:25Махачев ММАдан кетганидан кейин ўз вазнида ким UFC чемпиони бўлишини айтди 0 17:54Challenge Samarkand-2026. Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда 0 17:23Ёзда деярли 400 млн евродан воз кечган "Тоттенхэм" навбатдаги антирекордни янгилади 0 16:52Том Аспиналл UFC чемпионлик камаридан воз кечиши мумкин 0 16:21Хамзат Чимаев UFC`даги режалари ҳақида гапирди: жанг ёки операция 0 15:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда қайтди (32 та сурат) 0 15:19"Барселона" Жерар Мартин бўйича қарор қабул қилди 0 14:48Дэвид Бенавидес: "Биринчи оғир вазнда битта йиртқич бор ва у — мен!" 0 14:17Фрэнсис Нганну Дана Уайтга мағлубиятни тан олишни таклиф қилди 0 13:46Шавкат Раҳмоновнинг жамоаси унинг октагонга қайтишининг янги муддатини маълум қилди 0 13:15Sofascore. Беҳруз Каримов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 12:43Кураш бўйича I Жаҳон ҳарбий Челленжининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0

02 фев 19:35
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Истоминсиз Ўзбекистон Надални енгган, Australian Open'да ярим финалгача етиб борган теннисчиларга эга АҚШга қарши. Сенсация кутиш мумкинми?

Эртага Ўзбекистон терма жамоаси америкалик рақибларига қарши кортга чиқади.

Эртага теннис бўйича терма жамоалар ўртасида норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланувчи Дэвис Кубогининг жаҳон саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси дунёда ўз ўрнига, етук теннисчиларга эга АҚШ терма жамоасига қарши ўйинларни бошлайди.

Анчагина қийин ўтиши кутилаётган баҳсларда, шубҳасиз америкаликлар фаворит саналмоқда. Улар сафида тажрибали, жаҳон рейтингида мунтазам равишда кучли элликталикдан тушмай келадиган теннисчилар мавжуд.

Бизнинг термада эса қисқа қилиб айтганда, авлодлар алмашинуви ҳалигача давом этаётгандек. Бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида собиқ биринчи ракеткамиз Денис Истоминнинг ўйинларда иштирок этмаслиги, у жамоани кортга сардор сифатида бошлаб чиқиши айтилди. Эндиликда, Ўзбекистон теннис терма жамоасининг етакчиси деб бемалол Сергей Фоминни айта оламиз. У ўтган йилни ҳам юқори нотада ўтказа олди, терма жамоа баҳсларида Туркия билан омади чопмаган бўлса-да, Японияга қарши ўйинларда у ўзини чинакамига етакчидек тутган эди. Хўш, эртанги ўйинларда терма жамоамиздан сенсация кутишимизга асос борми?



Ўзбекистон терма жамоасининг Дэвис Кубоги-2022 доирасида ўтказган ўйинлари ҳақида

Ўзбекистон теннис терма жамоаси ўтган йили биринчи жаҳон гуруҳи плей-офф босқичи доирасида Туркияга қарши баҳс олиб боргани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ҳа, мезбонлигимизда ўтган икки кунги баҳсларда Туркияга имкониятни бой берган эдик. Аммо, Беларуснинг мусобақадан четлатишили оқибатида, ҳамюртларимиз мусобақадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди ва биринчи жаҳон гуруҳига йўл олди. Гуруҳдаги илк раундда йигитларимизга Япония терма жамоаси рақиблик қилди. Пойтахтимизда ўтган баҳсларда Сергей Фоминнинг ажойиб ҳаракатлари эвазига 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Ана энди, теннисчиларимиз АҚШлик ҳамкасбларига қарши кортга чиқишади. Мазкур баҳсда ғалаба қозонган терма жамоа мусобақанинг бу йилги финал босқичига йўл олади. Қайд этиш жоиз, саралашда ғолиб чиққан 16 жамоани финал босқичида ўтган йилги чемпион, иккинчи ўрин ва 16 та жамоа ичида wildcard'га эга чиққан иккита терма жамоа кутиб турибди. Дэвис Кубогининг финал босқичи 11 сентябрь куни ўтказилади.


Ўзбекистон терма жамоасининг Дэвис Кубоги доирасида АҚШга қарши ўйинлари тарихи

Дэвис Кубоги 1900 йилдан буён ўтказиб келинади, мазкур кубокка Халқаро теннис федерацияси сьезди томонидан 2019 йилда "Теннис финаллари жаҳон кубоги" номи берилган эди. Дэвис Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси 1994 йилдан буён мунтазам равишда иштирок этиб келмоқда. Вакилларимиз эртага америкаликларга қарши жаҳон гуруҳига ўтиш саралашида кортга чиқади. Тарихимизга назар ташласак, биз бу босқичга жами тўққиз марта етиб кела олганмиз, аммо гуруҳга чиқиш ҳали насиб этганича йўқ. Деярли ҳар сафар гуруҳ босқичига "бир қадам" қолганида вакилларимиз плей-оффда юришларини тўхтатишар эди. Бу сафар ҳамюртларимизга мазкур кубокнинг 32 карра ғолиб жамоаси — АҚШ рақиблик қилади. Америкалик теннисчилар билан ҳамюртларимиз шу кунгача мазкур мусобақа доирасида икки бор тўқнаш келишган ва иккала баҳсда ҳам мағлуб бўлишган. 2015 йилда Ўзбекистонда ўтказилган илк баҳсда 1:3, 2021 йилда АҚШда бўлиб ўтган иккинчи баҳсда эса 0:4 ҳисобида ҳамюртларимиз мағлуб бўлишган эди. Учинчи баҳсга ҳам рақибларимиз ўзининг оптимал таркиби билан етиб келди. Терма жамоанинг биринчи рақамли ракеткаси Томми Пол Австралия Очиқ чемпионатида ярим финалгача етиб бориб, мусобақа ғолиби Новак Жоковичга имкониятни бой берган эди. Ушбу мусобақада иштирок этган америкалик иккинчи рақамли теннисчи Маккензи Макдональд эса мусобақанинг иккинчи сараланган теннисчиси, дунёнинг собиқ биринчи рақамли ракеткаси Рафаэль Надални мусобақадан чиқариб юборди. Шунингдек, Америка сафида жуфтлик баҳслари қироллари — Рам Ражев, Остин Крайчек ҳамда Денис Кудла мавжуд.

Ўзбекистон терма жамоаси эса бу баҳсни мамлакатнинг собиқ биринчи ракеткаси Денис Истоминсиз ўтказади. Истомин жамоани илк бор сардор сифатида бошлаб чиқади.

Бугун ўйинлар олдидан қуръа ташлаш маросими ўтказилди:

3 февраль куни бўлиб ўтадиган ўйинлар:

Сергей Фомин (Ўзбекистон) — Маккензи Макдональд (АҚШ);
Ҳумоюн Султонов (Ўзбекистон) — Томми Пол (АҚШ).

4 февраль куни ўтказиладиган ўйинлар:

Санжар Файзиев/Сергей Фомин — Остин Крайчек/Рам Ражив;
Сергей Фомин (Ўзбекистон) — Томми Пол(АҚШ);
Ҳумоюн Султонов — Маккензи Макдональд (АҚШ).



Ўйинлар 3-4 февраль кунлари пойтахтимиздаги Республика олимпия заҳиралари коллежида ўтказилади.

3 февраль кунги ўйинлар 13:00 да, 4 февраль куни ўтказиладиган ўйинлар эса 12:00 да бошланади. Учрашувлар Sport телеканалида трансляция қилинади.



Комил Жумаев маълумотлари асосида Диёр Мавлонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг