21 сен 07:31
Янгиликлар
Жаҳон чемпионати финали: Қайси мамлакат боксчилари финалга етиб келишган?
Қувонарлиси, бугун ташкил этиладиган финал баҳсларида энг кўпи Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳал қилувчи босқичга етиб келди. Ҳамюртларимизнинг тўрт нафари бугун олтин медаль учун жанг қилади. Мезбон Россия эса уч нафар боксчи билан финалда қатнашади. Куба ва Қозоғистонда икки нафардан чарм қўлқоп устаси финалларда рингга кўтарилади. Ҳал қилувчи босқичга шунингдек Ҳиндистон, АҚШ, Англия, Филиппин ва Эквадор терма жамоалари аъзолари етиб келишди.
Ўзбекистон - 4
Россия - 3
Куба - 2
Қозоғистон - 2
Ҳиндистон, АҚШ, Англия, Филиппин, Эквадор - 1 нафардан.
Бугунги жанглар рўйхати:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров (Ўзбекистон) - Амит (Ҳиндистон)
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов (Ўзбекистон) - Лазаро Альварес Эстрада (Куба)
-63 кг: Энди Круз (Куба) - Кейшовн Девис (АҚШ)
-69 кг: Андрей Замковой (Россия) - Пат МакКормак (Англия)
-75 кг: Глеб Бакши (Россия) - Эумир Марсиаль (Филиппин)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов (Ўзбекистон) - Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон)
-91 кг: Муслим Гаджимагомедов (Россия) - Хулио Сезар Кастильо (Эквадор)
+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) - Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)
Фикрлар
Boksga,shaxmatga,atletikaga yunaltirsin
Arenalarda taxtdan tushmey yuramiz
Jonga tegdi usha kutaramlar
Faqat asab buzadi