UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0

02 авг 10:35
Янгиликлар

Таэквондо

Жаҳон чемпионати олдидан: Ўзбек таэквондочилари бунгача кадетлар ўртасидаги ЖЧларда қандай иштирок этишган?

7-10 август кунлари Тошкент шаҳрида таэквондочи кадетлар ўртасида ҳисоб бўйича IV Жаҳон чемпионати бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Кадетлар ўртасидаги дастлабки Жаҳон чемпионати 2013 йилда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган. Тарихий мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси битта медални қўлга киритган. +65 килограмм вазн тоифасида таэквондочимиз Исломжон Адҳамов бронза медалига эга чиқиб Ўзбекистон тарихидан ўрин олган. 

Иккинчи Жаҳон чемпионатига эса 2015 йилда Жанубий Кореянинг Мужу шаҳри мезбонлик қилган. Бу сафар спортчиларимиз юртимизга иккита бронза медали билан қайтишган. -33 кг вазн тоифасида Жасурбек Зокиров ва +65 кг вазн тоифасида яна ўша Исломжон Адҳамов Ўзбекистон терма жамоасига медаллар келтиришганди. Шу тариқа, Адҳамов кетма-кет иккита Жаҳон чемпионатида медаль олган биринчи ўзбекистонлик таэквондочи бўлган .

Икки йил муқаддам Мисрнинг Шарм Эл Шейх шаҳрида ҳисоб бўйича III Жаҳон чемпионати ўтказилган. Бу сафар таэквондочи кадетларимиз олдинги натижани икки баравар яхшилашган ва 4та бронза медални қўлга киритишган. Эътиборлиси ўша Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон илк бор қизлар ўртасидаги мусобақада ҳам совриндор бўлган. 

2017 йилги Жаҳон чемпионатида Муниса Каримова (-29 кг), Умидахон Ҳасанова (-47 кг), Даниил Ким (-33 кг) ва Амирбек Тўраев (-37 кг) медалларга эга чиқишган.   

Тошкентда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида спортчилар 20та вазн тоифасида (ўғил болалар 10 та, қизлар 10 та) кураш олиб боришади. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу Жаҳон чемпионатида тўлиқ таркибда иштирок этади. Барча спортчиларимизга омад тилаймиз!

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг