UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04Mangu 5: Фурқатбек Ёқубов иштирокидаги чемпионлик жанги муддатидан аввал ниҳоясига етди 0 00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0 22:02Амирхон Алихўжаев "Mangu 5" турнирида ғалабага эришди 0 21:11Кураш, бокс ва бошқа спортлар. Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Эркаклар терма жамоамиз Арманистонни, аёллар Перуни мағлуб этди 0 19:52Осиё ўйинларининг еттинчи кундан кейин медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 19:30"Манчестер Сити"нинг Премьер-лига қоидаларини бузгани ҳақидаги айбловлар: Улар нимадан иборат? Қандай жазо қўлланиши мумкин? Кейин нима бўлади? 0 18:51Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:30Осиё ўйинларининг еттинчи кунини 3 та медаль билан якунладик 0 17:15Ўзбекистон делегацияси расмийлари ХОҚ Президенти билан учрашишди 0 16:16Мбаппе Платинининг рекордини такрорлади 0 15:25Тимур Турлов - FIDE президенти этиб сайланди! 0 13:11"Mangu 5" турнири олдидан ўтказилган face-to-face маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:20Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси тугашига иккита тур қолди. Бугун кимлар рақиб бўлади? 0

10 авг 15:30
Янгиликлар

Таэквондо

Жаҳон чемпионати. Ўзбекистонлик таэквондочилар қандай натижа кўрсатишди?

Тошкентда ўтган таэквондочи кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда, 20 нафар спортчи билан иштирок этди.

Таэквондочиларимиз ушбу мусобақада битта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритишди. -41 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Зафарбек Каримов барча рақибларни мағлуб этиб олтин медалга эга чиқди. Олдинги Жаҳон чемпионатларида спортчиларимиз ҳеч қачон финалга чиқа олишмаганди. Шу тариқа Зафарбек кадетлар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлган биринчи ўзбекистонлик таэквондочи бўлди. -33 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Муҳаммадамин Алиев эса ярим финалга қадар етиб борди. Афсуски у финал остонасида бўлажак Жаҳон чемпионига мағлуб бўлди ва юртимиз ҳисобига бронза медалини келтирди.

 Тўрт нафар таэквондочимиз Мубина Маъмуржонова, Лайло Зайниддинова, Ўғилой Ибрагимова ва Ксения Смирнова Жаҳон чемпионатини чорак финалда тўхтатишга мажбур бўлишди.  12 нафар спортчимиз 1/8 финал, яна икки таэквондочимиз эса мусобақани 1/16 финалда якунлашди. 

Олдинги учта Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонлик таэквондочилар жами 7та бронза медалига эга чиқишганди. Шундай қилиб, бугунги кунга келиб кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида юртимиз спортчиларининг жами медаллари сони 9тага етди. Улардан биттаси олтин, қолган 8таси бронза медалларидир. 

Ким қайси босқичга етиб борди? 

Олтин медаль 

Зафарбек Каримов (-41 кг) 


 Бронза медаль 

Муҳаммадамин Алиев (-33 кг) 


Чорак финал  

Мубина Маъмуржонова (-51 кг) 

Лайло Зайниддинова (-41 кг) 

Ўғилой Ибрагимова (-37 кг)  

Ксения Смирнова (+59 кг)  


 Нимчорак финал  

Абдулазиз Аҳрамов (-65 кг)  

Маҳсуд Маратов (+65 кг)  

Шабона Абдувалиева (-29 кг)  

Айнур Умирзакова (-33 кг)  

Самандар Ҳамдамов (-53 кг)  

Ситора Муҳаммад Ғулом Расул (-47 кг)  

Назарали Назаров (-45 кг)   

Маржона Худойқулова (-44 кг)

Мадина Нуруллаева (-55 кг)  

Омина Ботирова (-59 кг) 

Оятуллоҳ Акрамов (-49 кг) 

Расул Турдимуратов (-61 кг) 


 1/16 финал 

Муҳаммадамин Неъматжонов (-57 кг) 

Аброр Ўлмасов (-37 кг)


 Ўзбекистон таэквондо WTF Ассоциацияси матбуот хизмати 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг