UZ

Сўнгги янгиликлар

10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0 10:17Царукян UFC`даги қайси қоидани ўзгартирмоқчи эканини айтди 0 09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0 09:24Михаил Мудрик "Челси"дан "Тоттенхэм"га ўтди 0 08:58Тўрт йил олдин Мурадовни ютган Борральо Хамзат Чимаевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 08:34Нурсултон Рўзибоев рейтингида ҳам ўзгариш кузатилди 0 08:03Валентина Шевченко сафдан чиқди, у камарини ҳимоя қила олмайди 0 07:32"Динамо" "Андижон" футболчисини 250 минг долларга сотиб олди 0 07:01Рамазон Темировнинг вазн рейтингида иккита ўзгариш кузатилди. "Кутилмаган" меҳмон бор! 0 19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0 17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0 17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0

23 сен 04:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жаҳон чемпионати қаҳрамонлари Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди

Хабарингиз бор, 9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди. Қайд этиш лозимки, ҳали хеч қайси жаҳон биринчилигида ўзбекистонлик боксчилар учта олтин медалга эга чиқишмаганди. 

Бугун тунда мусобақада иштирок этган боксчиларимиз Ўзбекистонга етиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Раматов Ачилбай Жуманиязович, Миллий Олимпия Қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, спорт жамоатчилиги, мухлислар, ОАВ ходимлари ва спортчиларнинг яқинлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада терма жамоамиз сафида Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Миразизбек Мирзаҳалилов (-57 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) олтин медални қўлга киритди. Дилшодбек Рўзметов (-81 кг) финалгача етиб борди ва кумуш медалга сазовор бўлди. Бобоусмон Батуров (-69 кг) эса бронза медалини терма жамоамизга тақдим этди. 

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни эса 3 та олтин, 1 та бронза медали билан мезбон Россия терма жамоаси банд этди. Кучли учликка 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритган Қозоғистон терма жамоаси боксчилари якун ясашди. Куба (1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза) ва Англия терма жамоалари (1 та кумуш, 2 та бронза) мос равишда 4 ва 5-ўринни эгаллади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
23 сен 08:44:20
Judo 1
Bokschilarmiz haqiqiy qahramonlik ko'rsatishdi. Achilbay Jumaniyozovich boks faoliyatini qo'llab-quvvatlab, shuncha sharoitlar yaratib berilgani uchun alohida rahmat!
   
23 сен 09:11:22
Umed umed
Bokschilarimizga BRAVO!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг