UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

15 янв 16:48
Янгиликлар

Тадбирлар

Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар 12 000 АҚШ доллари билан тақдирланди

Бугун, 15 январь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида совриндор бўлган спортчиларимиз ҳамда уларнинг тренерларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, спортчилар, мураббийлар, спорт жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб, Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 3 январь куни имзоланган “Жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришган спортчиларни тақдирлаш тўғрисида”ги Фармойишни ўқиб эшиттирди. Спортчи ва мураббийларни ўтган йилдаги ғалабалар билан табриклаб, олдинда катта марралар турганини, уларни эгаллаш учун бутун куч ва имкониятни ишга солиш лозимлигини таъкидлади.

Фармойишга кўра, жаҳон чемпионатининг олтин медали соҳиблари 12000, кумуш медал совриндорлари 6000, бронза медалига эга чиққан спортчиларимиз эса 3000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан бирма-бир тақдирланишди. Ўз навбатида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига асосан шогирди чемпион бўлган мураббийга 6000, вице-чемпионларни етиштириб чиқарган мураббийларга 3000 ва  шогирди бронза медалга эга чиққан мураббийларига эса 1500 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули топширилди.  

Шунингдек, тадбирда 1-10 ноябрь кунлари катталар ўртасида Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 102 килограммгача вазн тоифасида даст кўтаришда жаҳон рекордини янгилаб, олтин медаль билан тақдирланган, ёшлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпионатларида мувафаққият қозонган 2018 йилда “Йилнинг энг яхши спортчиси” Ўзбекистон Миллий кубоги соҳиби деб топилган Акбар Жўраевга белгиланган намунадаги гувоҳнома ҳамда 10 000 (ўн минг) АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи билан тақдирланди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари оғир атлетикачи Акбар Жўраев, юнон-рум курашчиси Элмурат Тасмурадов, оғир атлетика бўйича мураббий Фарход Мирзажанов сўзга чиқишди.

Маълумот учун, Олимпия ўйинлари дастурига киритилган юнон-рум кураши ва эркин кураш спорт турлари бўйича 2018 йилнинг 20-28 октябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида Элмурат Тасмуратов -63 кг вазн тоифасида кумуш медални ва Бекзод Абдураҳмонов -74 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган эди.

2018 йилнинг 1-10 ноябрь кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида эса Акбар Жўраев (-102 кг) олтин, Достон Ёқубов (-67 кг) кумуш, Руслан Нурудинов (-109 кг) бронза ва Рустам Жангабаев (-109 кг) иккита бронза (силтаб кўтариш ва икки кураш баҳсларида) медалига сазовор бўлган эди.


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг