UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0 11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0

26 дек 22:16
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидаги энг яхши натижамизни Якуббоев қайд этди

Самарқанд шаҳри мезбонлигида ўтказилаётган шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунги баҳслари якунига етди.

Бугун рапид йўналиши бўйича 5 та тур учрашувлари ўтказилди. Кун якунларига кўра, ҳамюртларимиздан энг яхши натижани Нодирбек Якуббоев қайд этди. У 5 имкониятдан 3,5 очко тўплаб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 31-поғонадан жой олган. Турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турган Ричард Раппорт ҳисобида ҳам 3,5 очко бор. 

Жаҳон чемпионатини кетма-кет икки ғалаба билан бошлаган Нодирбек Абдусатторов афсуски, қолган учта партияда бир мағлубият ва икки дуранг наижа қайд этди. Айнан рапид йўналишида 2021 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланган Абдусатторов 3 очко билан қўшимча коэфиценларга кўра 56-поғонадан жой олган. 

Етмишинчи ўринни эгаллаган Жаҳонгир Воҳидов, 77-поғонадаги Шамсиддин Воҳидов ҳисобида ҳам 3 очко бор.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг